
“Трастбанк” Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси билан 20 млн долларлик битим имзолади
Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил 16 декабрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган вазифалар белгилаб берилган эди. Хусусан, маҳаллий банклар ташқи манбалардан 6 миллиард доллар жалб қилиши муҳим экани таъкидланган.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш доирасида “Трастбанк” Ислом тараққиёт банки гуруҳи билан доимий равишда ҳамкорлик қилиб, мижозларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча имкониятлар тақдим этмоқда. Бугун, 19 март куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида “Трастбанк” ХАБ ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси делегацияларининг учрашувида айни шу ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Учрашув доирасида “Трастбанк” ХАБ ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги икки томонлама битим имзоланган. Битим билан банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўлами кенгайтирилади, тадбиркорлик ва кичик бизнес жадал ривожлантирилади. Бу мамлакатимизда тадбиркорлар сафи кенгайишига ва янги иш ўринлари яратилиши мақсадларига ҳам хизмат қилади.
Батафсил