
«Трастбанк» ва Ислом корпорацияси ўртасида 20 миллион долларлик янги битим имзоланди
«Трастбанк» делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 20 млн долларлик муҳим келишувга эришилди. Жидда шаҳрида имзоланган ушбу ҳужжат банк томонидан хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва ислом молияси йўналишидаги хизматлар кўламини кенгайтиришни кўзда тутади.
Ажратилаётган маблағлар озиқ-овқат, тўқимачилик ва фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Ҳозиргача икки томонлама ҳамкорлик доирасида жами 47 млн доллар жалб этилиб, 120 та бизнес лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилган.