12K44Telegramda ochish
Агробанк халқаро келишувга эришди “Агробанк” Савдони молиялаштириш халқаро Ислом корпорацияси билан ўзаро манфаатли келишувга эришди. Мамлакатимиз иқтисодиётида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширилиши банк тизимининг халқаро кооперациясини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уни молиявий қўллаб-қувватлашда хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароит яратмоқда. Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Агробанк Савдони молиялаштириш халқаро Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги савдони молиялаштиришни кўзда тутувчи келишувни имзолади. Ушбу маблағлар тадбиркорлик субъектларини ислом шариати қоидалари асосида қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Финанс реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin