24K40Telegramda ochish
Асакабанк яна бир муҳим келишувга эришди Асакабанк Халқаро Ислом савдо молия корпорацияси (ITFC)дан 20 млн доллар миқдорида маблағ жалб қилди. Маблағлар иқтисодиётнинг муҳим бўғини — кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Кредит линияси тадбиркорлар учун бир қатор қулайликларни тақдим этади: ▪️Маблағдан бир неча марта фойдаланиш имконияти мавжуд; ▪️Турли валюталарда, жумладан, сўмда ҳам маблағ ажратилиши мумкин; ▪️Импорт товарлар учун шартнома тузишда кенг имкониятлар яратилади; ▪️Маҳаллий харидлар учун ҳам маблағ ажратилиши мумкин; ▪️Тўловларни босқичма-босқич ёки келишилган муддатларда амалга ошириш мумкин. Бу ҳамкорлик орқали Асакабанк тадбиркорларга халқаро тажриба асосида молиявий ёрдам кўрсатишни давом эттиради. Мазкур келишув банкнинг барқарорлиги ва ишончли ҳамкор сифатида тан олинаётганини кўрсатади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin