
InFinBank’дан ислом молиялаштириш ҳамда халқаро кредит линиялари
InFinBank томонидан тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ICD) билан келишувлар тузилган бўлиб, айни вақтда банк томонидан мазкур келишувлар доирасида “мурабаҳа (насия савдо)” шартлари асосида лойиҳаларни молиялаштириш амалга оширилмоқда.
Мазкур келишувлар доирасида тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида шариат талабларига мувофиқ асосий воситалар ҳамда айланма активлар харидини амалга ошириши мумкин.
Ўз бизнесингиз учун 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга, 100 мингдан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдорда ислом молиялаштириш линияларидан фойдаланиш имкониятини қўлдан бой берманг.
Шу билан бирга InFinBank томонидан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқариш корхоналарига мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва энергия самарадор ускуналар сотиб олиш ҳисобига кенгайтириш мақсадлари учун 7 йилгача бўлган муддатга чет эл валютасидаги кредит маблағлари ажратилади.
Мазкур хизматлардан фойдаланиш учун банкнинг исталган филиалларига мурожаат қилишингиз, шунингдек, батафсил маълумотларни қисқа 1214 ёки 71-202-50-60 рақамлари орқали олишингиз мумкин.
Реклама