16K16Telegramda ochish
🏦 Асакабанк ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 40 млн долларлик кредит шартномаси имзоланди Самарқандда бўлиб ўтаётган Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши доирасида «Асакабанк» АЖ ва ОТБ ўртасида 40 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини жалб қилиш бўйича келишув имзоланди. Мазкур маблағлар мамлакатда тадбиркорликни молиялаштиришга йўналтирилади. Кредит ресурслари барча ҳудудлардаги микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларини, хусусан, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳамда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга сарфланади. Бу орқали жойларда иқтисодий фаолликни ошириш ва янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган. Шунингдек, лойиҳа доирасида аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда энергия тежамкор технологияларни жорий этишга қаратилган «яшил» лойиҳаларни молиялаштириш белгиланган. Ушбу келишув «Асакабанк»нинг халқаро молия институтлари билан ҳамкорлигини кенгайтиришга ва мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришдаги иштирокини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Манба | Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin