“Енгиллаштирилади”
Парламент қуйи палатаси қўмитасида аниқ номи келтирилмаган, лекин
онлайн-платформалар фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид қонун лойиҳаси муҳокама этилган.
Айтилишича, янги нормалар:
- онлайн-платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқларини қонун даражасида мустаҳкамлаш;
- Интернет тармоғида ахборот тарқатиш тартиблари борасида ҳуқуқий аниқлик ва изчилликни таъминлаш;
- онлайн-платформалар ва веб-сайт эгалари учун Ўзбекистонда фаолият юритишнинг аниқ шартларини белгилаш, уларнинг бизнес моделлари учун шарт-шароитларни аниқ прогнозлаш имконияни яратиш;
- ахборот соҳаси иштирокчилари, жумладан, онлайн-платформалар, блогерлар, инфлюенсерлар ҳамда соҳани тартибга солувчи давлат органлари ўртасида ўзаро мулоқот ва конструктив ҳамкорлик учун ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш;
- интернетдан фойдаланиш хавфсизлиги даражасини ошириш, болалар соғлигига хавф солувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича аниқ механизмларни яратиш;
- фойдаланувчилар ўз шаън ва қадр-қимматини камситувчи маълумотлардан ҳимояланиш борасида ҳуқуқий кафолатларга ва зарур ҳолларда ваколатли органнинг кўмагидан фойдаланиш имкониятини яратади.
Шунингдек, қонун лойиҳасида инфлюенсер ва блогерлар масъулияти ажратилиб, блогерлар мажбуриятлари сезиларли енгиллаштирилиши таъкидланган.
Лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига қўйиш тўғрисида хулосага келинган.