АОКА энди йўқ, тармоқ назорати қонуни қабул қилинадими?
Кеча эълон қилинган навбатдаги трансформация ва қайта концентрация форматидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги негадир жой олмади. АОКА тугатилиши, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилиши эълон қилинди.
АОКА бундан икки ой аввал парламент қўмитасида муҳокама бўлишга улгурган, мундарижаси анчагина резонансли бўлган Онлайн платформалар тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйганди. Тармоқ назоратини етарлича кучайтирадиган ва маъмурий вертикал яратадиган мазкур лойиҳа бўйича қаттиқ баҳс-мунозаралар кузатилгани йўқ (муҳокама даврида аллақачон қабул қилиб бўлингандек, тартибли жимлик сақланди).
Мана энди лойиҳа ташаббускори ва қабул қилингач асосий ижрочиси бўлиши керак бўлган агентлик тугатилмоқда. Табиийки, савол туғилади: қонун барибир қабул қилинадими ё янги конфигурацияда унга зарурият энди йўқми?