20K24Telegramda ochish
Ёш олимлар ва бизнес ўртасида мулоқот бошланди Айни дамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ёш олимлар ва тадбиркорлар ўртасидаги илк мулоқот учрашуви бўлиб ўтмоқда. Ушбу учрашувда илмий ғояларни тижорийлаштириш, инвестиция жалб қилиш ва амалий ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинмоқда. Учрашувда Фанлар Академияси президенти Ш.Аюпов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шарипов, Қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдурахмонов, Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов, Бизнес-омбудсман Ж.Урунов иштирок этмоқда. Бугунги кунда инновация ва иқтисодиётни боғлаш, фанни амалиётга олиб чиқиш мамлакат тараққиёти учун энг муҳим йўналишлардан бири. Аммо ёш олимлар ва бизнес ўртасидаги узвий мулоқот ҳануз етарли даражада эмас. Шунингдек, фан ва бизнес алоҳида-алоҳида ишлаяпти. Лекин улар бирга ҳаракат қилса, иқтисодиётга ҳам, жамиятга ҳам катта фойда келади. Тадбирни ҳавола орқали тўғридан тўғри жонли кузатиш мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin