19K23Telegramda ochish
Давлат раҳбари билан тадбиркорларнинг ҳар йилги очиқ мулоқоти нафақат бизнесда, иқтисодиётда, ижтимоий ҳаётда, илм ва технологик соҳада ҳам катта ва чуқур ўзгаришларга туртки беради. Иқтидорли ёшларимизнинг илми ва чемпион тадбиркорларнинг тажрибаси ўзаро қўшилса ва муқояса қилинса, мулоқотгача ўзгаришларга туртки берадиган кўп фойдали таклифларни жамласа бўлади. Айни пайтда дунёнинг TOП университетларида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтмоқда. Талабаларнинг бир қисми залда иштирок этаётган бўлса, яна бир қисми хориждан онлайн уланган. Одатда “иқтидорли ёшлар кетиб қоляпти” деган гапни кўп эшитамиз. Лекин улар билан бир стол атрофида ўтириб, нималарни ўрганаётгани, қайси лойиҳалар устида ишлаётгани ва келажакни қандай кўраётганини эшитиш имконияти ҳар доим ҳам бўлавермайди. Бу учрашувнинг қадри ҳам шунда. Чунки бу ерда диплом ёки университет номи эмас, одамларнинг ўзи кўринади. Кимдир сунъий интеллект устида ишлаяпти, кимдир иқтисодиётни ўрганяпти, кимдир илмий тадқиқот билан шуғулланяпти. Энг қизиғи, уларнинг аксарияти Ўзбекистон билан алоқани узмаган ва ўз тажрибасини бўлишишга тайёр. Агар Ўзбекистоннинг бугунги ёшлари қай даражада рақобат қила олаётганини кўрмоқчи бўлсангиз, мулоқотни тўғридан-тўғри кузатиш имкони бор. Баъзан шундай суҳбатлар ҳар қандай ҳисобот ёки рейтингдан кўра кўпроқ тасаввур беради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin