Ялпи ташқи қарзнинг қолдиғи ва таркиби ўзгармай қолган
Бошқача айтганда, январь-март ойларида янги олинган қарзлар ва мажбуриятлар сўндирилган қарзлар ва мажбуриятлар доирасида қолган. 1 апрель ҳолатига умумий ташқи қарз қолдиғи жорий йил бошига нисбатан ўзгаришсиз сақланиб, 82,2 млрд долларни ташкил қилган. Унинг таркибида давлат ташқи қарзи 40,5 млрд доллар, корпоратив ташқи қарз эса 41,7 млрд долларга тенг бўлган.
Йиллик ҳисобда қарзимизнинг ўсиши юқорилигича сақланмоқда, ялпи ташқи қарз ўтган 1 йилда 13,8 млрд.долларга ўсган, бунда давлат ташқи қарзи 4,7 млрд.доллар, корпоратив ташқи қарз 9,1 млрд.долларга кўпайган.
Биринчи чоракда жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 5,8 млрд.долларни ташкил этган. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг соф киритилиши 702 млн.долларга, портфель инвестицияларнинг соф жалб қилиниши 4,1 млн.долларга тенг бўлган. 2026 йилнинг биринчи чораги якуни молиявий ҳисоб манфий сальдоси 4,9 млрд.доллар билан ёпилган.