28K201Telegramda ochish
Ўзбекистон ташқи қарзи 75 млрд.доллардан ошган 2025 йил 1 октябрь ҳолатига жорий операциялар ҳисоби дефицити 207,3 млн.долларни ташкил этган, 3- чоракнинг ўзида шаклланган дефицит 112,8 млн.доллардан иборат бўлган. Солиштириш учун, 2024 йилнинг тегишли даврида жорий операциялар дефицити ҳисоби 3,1 млрд.долларга етганди (2024 йил 3- чорагида 242,1 млн.доллар). Жорий операциялар ҳисобининг яхшиланиши экспортнинг импортга нисбатан юқорироқ ўсиши ва пул ўтказмаларининг ҳажмининг ошиши фонида юз берган. Молиявий ҳисоб манфий сальдоси 2,5 млрд.доллардан ошган (3- чоракда минус 642,3 млн.доллар). Тўғридан-тўғри инвестиция соф киритилиши 2,9 млрд.долларга, портфель инвестициялар оқими 3,8 млрд.долларга (давлат ва корпоратив қарзлар) тенг бўлган. Умумий ташқи қарз 2025 йил 1 октябрь ҳолатига 75,4 млрд.долларга етган. Бунда давлат ташқи қарзи 37,4 млрд.доллар, корпоратив ташқи қарз 38,0 млрд.долларни ташкил этган. 3- чоракда умумий ташқи қарзимиз 3,2 млрд.долларга, охирги 1 йилда эса 15,2 млрд.долларга кўпайган. 3- чоракда давлат ташқи қарзи 0,6 млрд.долларга, охирги 1 йилда 4,9 млрд.долларга ошган. Корпоратив дейиладиган, асосан давлат банки ва компанияларининг қарзи 3-чоракда 2,6 млрд.долларга, охирги 1 йилда 10,3 млрд.долларга кўпайган. Аҳоли жон бошига ташқи қарз 2025 йил 1 октябрга 1 980 доллардан ошган (2024 йил шу даврда 1 611 доллар).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin