25K29Telegramda ochish
Ставкани пасайтириш фазасидан аввал имтиёзли ва директив кредитлашни кескин чеклаш, энг яхшиси тўхтатиш керак Миркомил Холбоев инфляцияни пасайиш трендидан келиб чиқиб ёзмоқда: "Агар инфляция сўнгги ойлардаги каби суръатда пасайишда давом этса жорий йилда Марказий банк асосий ставкани пасайтириш фазасига ўтиши мумкин.  Бунинг учун нисбатан мақбул шарт-шароитлар сақланиб қолиши ҳамда инфляцион кутилмалар секинлашишда давом этиши керак. Аммо ташқи шарт-шароитларнинг  кескин ўзгарувчанлиги ҳамда просиклик фискал сиёсат инфляция учун келаси йилда асосий хатарлар бўлиши мумкин". Миркомилбой яна битта хатарни санаб ўтмаган: бу тўхтамай давом этаётган имтиёзли ва директив кредитлаш билан боғлиқ. ХВЖнинг охирги хулосасида ҳам директив ва имтиёзли кредитлашни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни тезлаштиришга чақириқлар мавжуд. Регуляторнинг баҳолашларига кўра, директив кредитлар улуши кредит портфелида 30 фоиз атрофида, эҳтимолки бу рақамларда маҳаллий ҳокимиятлар босими билан ажратилаётган маъмурий кредитлар киритилмаган. Шунингдек, ҳажми ва мезони турлича баҳоланадиган имтиёзли кредитларнинг улкан улуши бор (бу фақат оилавий тадбиркорлик дастурлари эмас, давлат ипотекасини ҳам ўз ичига олиши керак аслида). Бундай шароитда асосий ставканинг туширилиши фоиз ставкаларни эркин шаклланишига янада кўпроқ тўсқинлик қилади, ўзи самарасиз ишлаётган кредит канали сигналларни умуман қабул қилмай қўяди. Имтиёзли ва директив кредитларни ҳисобга олмаган ҳолдаги ставкаларнинг динамикаси ҳақида очиқ маълумотлар йўқ. Регулятор тақдим этаётган кўринишдаги ставкалар динамикаси реал картинани суваб кўрсатади. Шунингдек, банклар активларида тобора ўсиб бораётган зараркунанда улушлар ва айниқса ҳукумат топшириқлари асосида кўчмас мулк қуришга инвестициялари ҳам вазиятни тўғри тасаввур этмасликка ҳисса қўшмоқда. Идеалда 6 йил аввалги фармонда белгиланган, лекин ижросиз қолиб кетган қуйидаги норма ишга тушиши энг рационал қадам бўлган бўларди: "2021 йил 1 январдан бошлаб барча кредитлар тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда берилади".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin