Миркомил Холбоев охирги ўн йилда ўртача пенсия миқдорининг номинал кўрсаткичларини инфляцияга корректировка қилиб, ўртача пенсиянинг реал ўсиши суръатини ҳисоблаган: “2017-2020 йилларда ўртача пенсия даражаси нархлар ўсишидан секинроқ ўсган (йиллар кесимида ўсиш турлича, масалан 2019 йилда пенсиялар инфляциядан тезроқ ўсган, лекин мазкур давр (3 йил) учун умумий ўсиш инфляциядан пастроқ бўлган).
Mirkomil Xolboyev
ShaxslarМиркомил Холбоев тўғри айтаяпти — мигрантлар сони масаласида Россия томони рақамларни ошириб кўрсатишдан, биз эса тескарисидан манфаатдормиз. Россияга ишлаш мақсадида келган ўзбекистонликлар сони ҳам, Меҳнат миграцияси агентлиги бераётган баҳсли рақамлар ҳам ҳақиқатнинг ягона манбаи бўлмаслиги зарур. Бизга босим омили ўлароқ меҳнат мигрантларининг сонини ошириб кўрсатишга уринишлар биринчи марта
Миркомил Холбоев Каримов Ўзбекистонининг ёпиқлигидан Қирғизистон ютмагани, қайтанга Ўзбекистон каби ютқазгани ҳақида ёзмоқда. “Агар мустақилликдан кейинги даврда Ўзбекистон дунёга “ёпилмаганда” катта эҳтимол, Ўзбекистон каби Қирғизистон ҳам ҳозиргидан бойроқ бўлиши мумкин эди. Агар кимдир Ўзбекистоннинг “ёпилиши” Қирғизистонга фойда берган деса, билингки, улар давлатлар ўртасидаги савдо қандай иш
2025 йилда Ўзбекистонда фертиллик даражаси (бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони) 3,35дан 3,23гача пасайган. Бу иккинчи йил кетма-кет пасайишни кузатилиши. Бир аёлга тўғри келадиган туғилиш 2017 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда мисли кўрилмаган даражада тез ўсган эди (2,42дан 3,45гача). 2025 йилда ҳудудлар орасида фертилликнинг энг чуқур пасайиши Тошкент шаҳрида қайд этилган (3,14дан 2,88га
Ҳайитдан кейинги ҳафтада (26 май-3 июнь) асосий истеъмолдаги ва узлуксиз қимматлаётган озиқ-овқатлардан сабзи ўртача 1,2%га (3 591 сўм), мол гўшти 0,5% (121 762 сўм), қўй гўшти 0,4%га (132 880 сўм) ошган бўлса, қимматлаётган маҳсулотлар қаторига товуқ гўшти (+0,1%) ҳам қўшилган. Мазкур ҳафтада мол гўштининг (+11,1%) ҳам, қўй гўштининг (+6,8%) ҳам энг юқори қимматлашуви Шўрчида кузатилган. Энг қим
Миркомил Холбоевнинг кеча ва бугун (1, 2) ташқи қарз ва давлат қарзининг ўсиши борасидаги келтираётган мулоҳазалари жуда ўринли. Мана бундай баҳсли чиқишларга нисбатан изоҳ ва тушунтиришлар аслида давлат органлари томонидан амалга оширилиши керак. Майли, ҳозирча буни Миркомил қилаяптими, Миркомилга раҳмат, қолаверса, Миркомилга ишонч ҳам бор. Айни пайтда, кенг жамоатчиликда ҳам, чуқур халқ қатла
Миркомил Холбоев иқтисодиётимиз қачон 1 трлн.долларга етиши бўйича хомчўтлар билан бўлишмоқда: “Хўш, аҳолимиз қачон 50 млн кишига етади?БМТнинг прогнозларига кўра, ўрта сценарийда мамлакатимиз аҳолиси 2047 йилга бориб 50 млнлик чегарадан ўтади. Бу даражага оптимистик сценарий бўйича 2044 йилда, пессимистик сценарийда эса 2055 йилда етишимиз прогноз қилинган. Иқтисодиётимиз бўйича бундай узоқ му
Миркомил Холбоев Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми номинал бўйича 2025 йилда Пуэрто Рико, Доминикан республикаси, Эквадор, Эфиопия каби мамлакатларни ортда қолдирганига эътибор қаратмоқда. Агар иқтисодий ўсиш прогнозлардаги каби давом этса, Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда энг йирик 60 иқтисодиётдан бирига айланади (ҳозир 61-62 ўринда). Кейин энг йирик 50талик иқтисодиёт қаторига кириш эса анча узоқ
2025 йил давомида Ўзбекистон ялпи ташқи қарзи 17,7 млрд.долларга ўсиб, 81,7 млрд.долларга етган. Миркомил Холбоев ташқи қарзимизнинг ЯИМдаги улуши 55,6%га етганига эътибор қаратган. Ташқи қарзнинг йиллик ўсиши суръати 27,7%ни ташкил этган. Қарзнинг бунданда юқори суръатда ўсиши охирги марта пандемия - 2020 йилда юз берганди. Суммада эса қарзнинг йиллик ўсиши рекорди яна янгиланган (+17,7 млрд.дол
Миркомил Холбоевнинг мулоҳазаларида жон бор. Уруш чўзилган ҳолатда ҳам қисқа муддатли тўғирланишларни истисно этмаса, сўм курсига турли хатар ва рағбатларни ўзаро нейтраллаштирувчи деб ҳисобласа бўлади. Лекин яна нархи ошадиган энерготоварлар (нафақат нефть ва газ, кўмир ҳам қимматламоқда), импортнинг қўшимча логистик ва транспорт харажатлари ҳисобига қимматлашуви жиловланаётгандек кўринаётган ин
Шимол пропагандасининг мис пўписаларига муносабат билдириб, бизким Марказий Осиёга тинчлик муҳим экани, яна бир авлод барқарор ўссак, Россияни ҳар тарафлама ортда қолдиришимиз ҳақида мулоҳазалар билан бўлишган эдик. Иқтисодчи Миркомил Холбоев агар тарихий ўсиш суръатлари сақланиб қолса, Марказий Осиё тахминан 40 йилда Россиядан ҳам иқтисодий, ҳам демографик жиҳатдан устун бўлиши мумкинлиги ҳақида
Миркомил Холбоев: “Марказий банкнинг тўлов баланси бўйича шарҳида ялпи ташқи қарз 75,4 млрд долларни ташкил этганлиги қайд этилган. Мен берган маълумотларда эса 82,4 млрд доллар сифатида кўрсатилган (кейинчалик постни ялпи ташқи қарз эмас балки ялпи ташқи мажбуриятлар қолдиғи шаклида ўзгартирдим). Бундай фарқнинг юзага келиши мен берган маълумотлар норезидентларнинг банкларимиздаги валюта ва де
Миркомил Холбоев инфляцияни пасайиш трендидан келиб чиқиб ёзмоқда: "Агар инфляция сўнгги ойлардаги каби суръатда пасайишда давом этса жорий йилда Марказий банк асосий ставкани пасайтириш фазасига ўтиши мумкин. Бунинг учун нисбатан мақбул шарт-шароитлар сақланиб қолиши ҳамда инфляцион кутилмалар секинлашишда давом этиши керак. Аммо ташқи шарт-шароитларнинг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда просиклик ф
Миркомил Холбоев ёзмоқда: “Статистика Қўмитаси маълумотлари кўра, хизматлар савдосида ижобий савдо балансига эгамиз, лекин тўлов баланси бўйича манфий сальдо шаклланган. Хусусан, Статистик шарҳларда, 2024 йилда хизматлар балансининг ижобий сальдоси 2,9 млрд долларни ташкил этган. Тўлов баланси бўйича эса манфий сальдо 3,9 млрд долларга тенг. Албатта, тўлов баланси ҳамда Статистика қўмитасини
Миркомил Холбоев ёзмоқда: “Ҳақиқатдан ҳам олтин автоматик стабилизатор ҳисобланади. Лекин олтин бўйича қўшимча даромадларнинг жамғарилиши ҳақида гап кетганда бир неча жиҳатларга эътибор қаратилиши лозим. Биринчидан, олтиндан даромадлар жамғарилишининг монетар сиёсатга таъсири, иккинчидан, мамлакат иқтисодий циклнинг қайси нуқтасида эканлиги тўғри баҳоланиши зарур. Олтин экспортидан келадиган қўши
Барча ОАВлар статқўм маълумотига таяниб, рекорд миқдорда олтин экспорт қилингани (7,7 млрд.доллар) ҳақида хабар тарқатаётган бир пайтда айрим ёпиқ қолаётган ва балки ёқимсиз саволларни ҳам бериш керак, деб ўйлайман. Уруш бошлангандан кейин, Ўзбекистон нафақат олтин экспортини кескин кўпайтирди (юқори нархлар бунга яхшигина туртки бермоқда), балки турли манбаларга кўра шимолдан олтин импорт қилишн
Иқтисодчи Миркомил Холбоев сўм-доллар жуфтлигида коридорнинг кенгайгани ортидан “бунинг орқасида кимдир турибди”, “бу жараёндан кимдир соққа қиляпти” каби шов-шувли фикрларга нисбатан икки қисмдан иборат тушунтиришлар билан бўлишган (1, 2). "Сўм-доллар жуфтлигида коридор кенгайганлиги, менимча, ХВЖнинг узоқ вақтдан буён бериб келадиган тавсияларига амал қилинишни бошланганлиги натижаси бўлса кер
Миркомил Холбоев ёзмоқда: “(Реал) валюта курси қисқа муддатли шоклар фонида ўзининг узоқ муддатли трендидан узоқлашиб кетмаслиги керак. Агар шундай бўлса бу валюта курсига сезувчан соҳаларнинг ташқи бозорда рақобатбардошлигига зарар етказади. Қисқа муддатли нарх ўсишидан келган қўшимча даромадлар эса иқтисодиётга қайта қуйилиши эмас албатта жамғарилиши керак. Ҳозирги шарт шароитлар сўмнинг муста
Миркомил Холбоев маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш дея ном олган, аслида чайқовчи монополистлар манфаатлари учун нотариф чекловлардан иборат охирги протекционизм тўлқинининг оқибатларини битта картинада намоён этмоқда. "Энг катта ўзгариш бу автомобиллар импортининг қисқариб, автомобиль эҳтиёт қисмлари импортининг ўсгани бўлган. Хусусан, жорий йилнинг 4 ойида енгил автомобиллар импо
Миркомил Холбоев қардош Қирғизистонда даромадлар Марказий Осиёда энг юқори даражада ўсаётганига эътибор қаратган. Агар ўсиш суръати ўзгармай қолса, Қирғизистон 2026 йилда жон бошига даромад бўйича мамлакатимизни деярли етиб олади, 2027 йилдан эса ўртача қирғизистонлик ўртача ўзбекистонликдан бойроқ бўлади. 2030 йилга бориб Қирғизистонда жон бошига даромад Ўзбекистонга нисбатан 1,5 баробарга юқор