17K18Telegramda ochish
Нарх-наво ҳайитдан кейин ҳам ошишдан тўхтамаган Ҳайитдан кейинги ҳафтада (26 май-3 июнь) асосий истеъмолдаги ва узлуксиз қимматлаётган озиқ-овқатлардан сабзи ўртача 1,2%га (3 591 сўм), мол гўшти 0,5% (121 762 сўм), қўй гўшти 0,4%га (132 880 сўм) ошган бўлса, қимматлаётган маҳсулотлар қаторига товуқ гўшти (+0,1%) ҳам қўшилган. Мазкур ҳафтада мол гўштининг (+11,1%) ҳам, қўй гўштининг (+6,8%) ҳам энг юқори қимматлашуви Шўрчида кузатилган. Энг қиммат қўй гўшти Шайхонтоҳурда (151 458 сўм), энг қиммат мол гўшти Форишда (139 450 сўм) сақланмоқда. Миркомил Холбоев мол гўшти мисолида қимматчиликнинг нисбий ўлчовини келтирмоқда. Масалан, Форишда мол гўшти нафақат қийматда, ўртача маошга нисобда ҳам энг қиммат. Форишликлар ўртача маошига атига 26 кило мол гўшти сотиб олишлари мумкин бўлса, бой Мирободда ўртача маошга қарийб 110 кило мол гўшти харид қилиш мумкин. Ҳайит кунлари қишлоқ туманларга бориб қайтганлар сезишган бўлишса керак, озиқ-овқатларнинг қимматчилиги айнан чекка ҳудудларда сезилмоқда (халқ тилида айтганда, одамдан бошқа ҳамма нарса қиммат).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin