Гўшт қиммматлашиши секинлашган
Narxtahlil'га кўра, 3-10 июнь кунлари мол гўшти 0,3%га (122 724 сўм), қўй гўшти 0,2%га (133 698 сўм) қимматлаган. Охирги марта нўшт нархининг бундан секинроқ ўсиши 29 апрель-6 май оралиғида кузатилганди.
Энг қиммат мол гўштиям (136 818 сўм), энг қиммат қўй гўштиям (151 364 сўм) Юнусободда кузатилган. Ҳафта давомида мол гўштининг энг юқори суръатда қимматлашиши Яккабоғ туманида (+6,8%), қўй гўшти бўйича эса Юқори Чирчиқ туманида (+7,1%) қайд этилган.
Нархлар ўсиши секинлашгани билан яқин бир ойга нисбатан прогнозларга кўра, мол гўшти ҳам (+2,4%), қўй гўшти ҳам (+2,9%) қимматлашишда давом этади.
Ҳафта давомида, шунингдек, муҳим озиқ-овқатлардан пиёз (+3,3%), сабзи (+2,0%), гуруч (+0,7%), товуқ гўшти (+0,2%), ун (+0,1%) ва шакарнинг (+0,1%) қимматлашиши кузатилган