Йил бошидан буён биринчи марта мол ва қўй гўшти арзонлаган
10-17 июнь оралиғида мол гўшти 0,1%га — 122 547 сўмгача, қўй гўшти 0,2%га — 133 447 сўмгача арзонлаган. Мол ва қўй гўшти нархининг янги йил арафасида бошланган тўхтовсиз ўсиши ўтган ҳафтада тўхтаган.
Мол гўштининг кўп арзонлашиши Қувасойда (-6,5%), қўй гўштининг энг кўп арзонлашиши Мирзо Улуғбек туманида (-4,9%) кузатилган. Энг қиммат мол гўшти (136 818 сўм) ва қўй гўшти (151 364 сўм) Юнусободда сақланиб турипти
Гўшт нархининг пасайиши (айниқса, импорт қисмида) улгуржи бозорда ҳам сезилмоқда.
Деярли 6 ой давом этган раллидан кейин гўшт нархининг ўсишдан тўхташи ҳавонинг исиб бориши ўлароқ талабнинг мавсумий сусайиши, шунингдек, импорт каналларида логистик тўсиқ ва муаммоларнинг ечилаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Шунингдек, муҳим озиқ-овқатлардан сабзи (+7,2%) ва гуруч (+2%) қимматлашишда давом этган.
- https://narxtahlil.uz/narxtahlil.uz
- https://t.me/minecofinuz/15537@minecofinuz