Гўштнинг қимматлашиши тезлашган
Ҳайитдан аввалги ҳафтада (13-20 май) мол гўшти ўртача 0,8%га, 121 040 сўмгача, қўй гўшти ўртача 0,6%га, 132 379 сўмгача қимматлаган. Нариги ҳафтада (6-13 май) қимматлашиш мос равишда 0,5% ва 0,6%ни ташкил этганди.
Ҳафта давомида мол гўштининг энг юқори қимматлашуви Касби туманида (+14,2%), қўй гўштининг энг юқори қимматлашуви Чиноз туманида (+10,6%) кузатилган.
Энг баланд нархлар эса пойтахт Тошкент туманларида сақланмоқда. Энг қиммат мол гўшти Яккасаройда (140 167 сўм), энг қиммат қўй гўшти Шайхонтоҳурда (150 417 сўм).
Кузатилган ҳафтада гўштдан ташқари муҳим озиқ-овқатлардан тухум (+1,4%), сабзи (+0,3%), шакар (+0,2%) қимматлашишда давом этган.
- https://narxtahlil.uz/narxtahlil.uz
- https://t.me/the_bakiroo/12527@the_bakiroo