24K33Telegramda ochish
Давлат қарзининг ўсиши секинлашган 2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон давлат қарзи қарийб 47,0 млрд.долларни ташкил этган. Давлат қарзи қолдиғи йил бошига нисбатан деярли ўзгаришсиз қолган бўлса (+133,0 млн.доллар), ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 млрд.долларга кўпайган. Кредиторлар қирқимида энг кўп ўсиш Жаҳон банки (+1,3 млрд.доллар), Осиё тараққиёт банки (+836 млн.доллар) ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (+626 млн.доллар) қарзлари ҳисобига рўй берган. Ўсаётган давлат қарзи энг кўп бюджетни қўллаб-қувватлаш (+2,9 млрд.доллар), Соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация (+1,1 млрд.долар) ва уй-жой коммунал хўжалигида (+336 млн.долар) ўзлаштирилган. Маълумот учун, мазкур рақамларга асосан самарасиз давлат компаниялари ва давлат банкларининг юқори суръатда жамғараётган ва корпоратив қарз дейиладиган мажбуриятлари кирмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin