9-16 сентябрь ҳафтасида энг юқори қимматлаган маҳсулот помидор бўлиб қолган (+3,2%). Айни ҳафтада мол гўшти нархи 0,9%га, қўй гўшти нархи 0,7%га ошган. Энг қиммат мол гўшти Тошкент туманида (135 526 сўм), энг қиммат қўй гўшти эса Қарши шаҳрида (152 308 сўм) қайд этилган. 18 сентябрь куни ва кеча гўштнинг улгуржи нархида ҳам навбатдаги сакраш кузатилган. Бунда мол гўшти 112 минг сўмгача (+2 минг с
narxtahlil.uz
HavolalarҚўй гўштининг улгуржи нархи 125 минг сўмга (+5 минг сўм), мол гўштининг улгуржи нархи 110 минг сўмга (+2 минг сўм) етган. Чакана бозорда 03-09 сентябрь кунлар гўшт нархи 0,3%гача ошган. Энг қиммат мол гўшти Тошкент туманида (135 526 сўм), энг қиммат қўй гўшти Марҳамат туманида (152 000 сўм) сотилмоқда. Кузатилган ҳафта давомидо помидор (+4,7%) ва бодринг (+9,9%) энг кўп қимматлаётган маҳсулотлиги
Статқўм ва Марказий банкнинг энг яхши нарх мониторинги бўлиб қолаётган narxtahlil.uz ҳозирча энг муҳим озиқ-овқатлар нархларини ҳудудлар бўйлаб ҳафталик қирқимда кузатиш имкони беради. Масалан, сентябрнинг илк кунларида помидор (+4,5%) ва бодринг (+5,9%) сезиларли қимматлашишда давом этган. Муҳим озиқлардан сабзи (+2.4%), картошка (+0,7%), тухум (+0,3%), гўшт (+0,2%гача) нархлари ҳам қувонтираётг
12-19 август оралиғида помидор ва бодринг нархларининг раллиси давом этган. Ҳафта давомида помидор 12,0%га, бодринг 7,8%га қимматлаган. Айни пишиқчиликда энг қиммат помидор ҳам (12 900 сўм), энг қиммат бодринг (11 818 сўм) ҳам Мирободда сотилмоқда. Қарийб 5 ҳафталик барқарорликдан кейин гўшт яна сезиларли қимматлаша бошлаган. Ҳафта давомида мол ва қўй гўшти нархи 0,5%данга, товуқ гўшти нархи 0,4%
Помидор ва бодринг, иккинчи ҳафтадирки, нархи юқори даражада ошаётган маҳсулотлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. 5-12 август оралиғида помидор яна 4%га, бодринг эса 0,9%га қимматлаган. Энг қиммат помидор (11 400 сўм) ҳам, энг қиммат бодринг (10 727 сўм) ҳам Мирободда. Қизиқ тарафи помидор ва бодринг энг қиммат туманлар учлигига Тошкент тумани ҳам кирган. Яқингача бутун Тошкентга помидор-бодринг ет
Августнинг биринчи ҳафтасида помидор ва бодринг энг юқори даражада қимматлаган маҳсулотлар рўйхатида етакчилик қилган. 29 июлдан 5 авгутсгача оралиқда помидор 16,4%га, бодринг эса 3%га қимматлаган. Аввалги йилларда помидор сентябрь бошидан, бодринг эса сентябрь охири ва октябрдан қимматлашишни бошларди. Помидорнинг (Мирободда 11 100 сўм) ва бодрингнинг (Мирободда 10 727 сўм) энг юқори нархи пойта
Июнь ойида 87,5 млн.долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорти қайд этилган. Яқин шарқдаги урушнинг сулҳга кўчиши ва Қозоғистоннинг гўшт транзити билан боғлиқ чекловларининг юмшаши ортидан гўшт импорти уч ойлик қисқаришдан кейин яна тиклана бошлаган (улгуржи ва чакана бозорларда нархларнинг 6 ойдан кўп узлуксиз давом этган ўсишининг тўхтагани кузатилмоқда). Июнда 66,9 млн.долларлик 12,9 минг тон
24 июндан 1 июлгача бўлган ораликда мол гўштининг нархи 0,1% арзонлаб, 122 627 сўмни ташкил этган. Қўй гўштининг нархи деярли ўзгаришсиз, 133 432 сўм даражасида қолган. Энг қиммат мол гўшти Юнусободда (135 909 сўм, энг қиммат қўй гўшти Шайхонтоҳурда (150 000 сўм) сақланмоқда. Мол гўштининг энг сезиларли арзонлашуви Пахтакор туманида (-4,0%), қўй гўштининг энг сезиларли арзонлашуви эса Зоминда (-2
17-24 июнь оралиғида муҳим маҳсулотлардан сабзи яна энг юқори қимматлаган сабзавот бўлиб қолган, апрелнинг бошидан буён тинимсиз ошаётган сабзи нархига яна 6,8% қўшилган. Шунингдек, гуруч 2,2%га, пиёз 2,1%га, товуқ гўшти 0,3%га, пахта ёғи 0,2%га, кунгабоқар ёғи 0,1%га қимматлаган. Мол гўшти аввалги ҳафтадаги пасайишдан сўнг, яна 0,2%га, 122 775 сўмгача қимматлаган бўлса, қўй гўшти нархи деярли ўз
10-17 июнь оралиғида мол гўшти 0,1%га — 122 547 сўмгача, қўй гўшти 0,2%га — 133 447 сўмгача арзонлаган. Мол ва қўй гўшти нархининг янги йил арафасида бошланган тўхтовсиз ўсиши ўтган ҳафтада тўхтаган. Мол гўштининг кўп арзонлашиши Қувасойда (-6,5%), қўй гўштининг энг кўп арзонлашиши Мирзо Улуғбек туманида (-4,9%) кузатилган. Энг қиммат мол гўшти (136 818 сўм) ва қўй гўшти (151 364 сўм) Юнусободда
Narxtahlil'га кўра, 3-10 июнь кунлари мол гўшти 0,3%га (122 724 сўм), қўй гўшти 0,2%га (133 698 сўм) қимматлаган. Охирги марта нўшт нархининг бундан секинроқ ўсиши 29 апрель-6 май оралиғида кузатилганди. Энг қиммат мол гўштиям (136 818 сўм), энг қиммат қўй гўштиям (151 364 сўм) Юнусободда кузатилган. Ҳафта давомида мол гўштининг энг юқори суръатда қимматлашиши Яккабоғ туманида (+6,8%), қўй гўшти
Ҳайитдан кейинги ҳафтада (26 май-3 июнь) асосий истеъмолдаги ва узлуксиз қимматлаётган озиқ-овқатлардан сабзи ўртача 1,2%га (3 591 сўм), мол гўшти 0,5% (121 762 сўм), қўй гўшти 0,4%га (132 880 сўм) ошган бўлса, қимматлаётган маҳсулотлар қаторига товуқ гўшти (+0,1%) ҳам қўшилган. Мазкур ҳафтада мол гўштининг (+11,1%) ҳам, қўй гўштининг (+6,8%) ҳам энг юқори қимматлашуви Шўрчида кузатилган. Энг қим
Ҳайитлар арафасида нархларнинг (айниқса озиқ-овқатларнинг) қимматлашиши Ўзбекистон учун ёқимсиз ва анъанавий ҳолат ҳисобланади. Тухум ҳам бундан мустасно эмас. Лекин, статқўмнинг ойлик ҳисоботига кўра тухум май ойида 0,1%га арзонлаган. Айни бир пайтда, статқўмнинг ўзи юритадиган narxtahlil'нинг маълумотларига кўра, тухум ўртача нархи 29 апрелдан бери тинимсиз қимматлаб келмоқда, хусусан: 22-29 ап
Ҳайит арафасида (26 май) аввалги ҳафтага нисбатан асосий емакларнинг нарх-навоси ошишдан тўхтамаган. Ҳафта давомида хусусан, тухум 0,8%га, сабзи 0,6%га, мол гўшти 0,6%га, қўй гўшти 0,4%га, шакар 0,3%га қимматлаган. Мол гўштининг ўртача нархи 121 762 сўмгача, қўй гўштининг ўртача нархи 132 880 сўмгача кўтарилган. Мол гўштиниям (+11,1%га), қўй гўштиниям (+6,8%) энг юқори қимматлашиши Шўрчида кузат
Ҳайитдан аввалги ҳафтада (13-20 май) мол гўшти ўртача 0,8%га, 121 040 сўмгача, қўй гўшти ўртача 0,6%га, 132 379 сўмгача қимматлаган. Нариги ҳафтада (6-13 май) қимматлашиш мос равишда 0,5% ва 0,6%ни ташкил этганди. Ҳафта давомида мол гўштининг энг юқори қимматлашуви Касби туманида (+14,2%), қўй гўштининг энг юқори қимматлашуви Чиноз туманида (+10,6%) кузатилган. Энг баланд нархлар эса пойтахт То
Бугун эрталабда, қўй гўштининг улгуржи нархи максимумларда яна 10 минг сўмга, 130 минг сўмгача қимматлаган. Нархнинг ошиши совутилган импорт гўшт ҳисобига рўй бермоқда. Мол гўшти улгуржи нархида бугун ўзгариш рўй бермаган. Чакана нархлар ҳам ошишдан тўхтамаган. Narxtahlil'га кўра, аввалги ҳафтада (6-13 май) қўй гўшти ўртача 0,6%га 131 595 сўмгача, мол гўшти 0,5%га, 120 106 сўмгача ошган. Туманл
Май ойининг биринчи ярмида гўшт қимматлашишда давом этган. Улгуржи бозорда 1-15 май кунларида мол гўшти максимумлари 106 минг сўмдан 107 мингача (+0,9%), қўй гўшти максимумлари 115 минг сўмдан 120 минг сўмгача (+4,3%) қимматлаган. Чакана нархларни кузатиб бораётган narxtahlil порталига кўра, 29 апрелдан 6 майгача мол гўшти нархи ўртача 0,1%га, 119 545 сўмгача, қўй гўшти эса 0,2%га 130 863 сўмгача