Қўй гўшти улгуржи нархи яна 10 минг сўмга, 130 минг сўмгача сакраган
Бугун эрталабда, қўй гўштининг улгуржи нархи максимумларда яна 10 минг сўмга, 130 минг сўмгача қимматлаган. Нархнинг ошиши совутилган импорт гўшт ҳисобига рўй бермоқда. Мол гўшти улгуржи нархида бугун ўзгариш рўй бермаган.
Чакана нархлар ҳам ошишдан тўхтамаган. Narxtahlil'га кўра, аввалги ҳафтада (6-13 май) қўй гўшти ўртача 0,6%га 131 595 сўмгача, мол гўшти 0,5%га, 120 106 сўмгача ошган.
Туманлар қирқимида қарилса, аввалги ҳафтада қўй гўшти энг юқори даражада Бўкада (+14,5%), мол гўшти эса Термиз туманида (+9%) қимматлаган.
- https://t.me/minecofinuz/15134@minecofinuz
- https://narxtahlil.uz/narxtahlil.uz