Паловнинг масаллиқлари қимматлашишда давом этмоқда
17-24 июнь оралиғида муҳим маҳсулотлардан сабзи яна энг юқори қимматлаган сабзавот бўлиб қолган, апрелнинг бошидан буён тинимсиз ошаётган сабзи нархига яна 6,8% қўшилган.
Шунингдек, гуруч 2,2%га, пиёз 2,1%га, товуқ гўшти 0,3%га, пахта ёғи 0,2%га, кунгабоқар ёғи 0,1%га қимматлаган.
Мол гўшти аввалги ҳафтадаги пасайишдан сўнг, яна 0,2%га, 122 775 сўмгача қимматлаган бўлса, қўй гўшти нархи деярли ўзгармаган.
Энг қиммат мол гўшти сотиладиган ҳудуд мақомини Андижон шаҳри қайтариб олган (136 463 сўм), энг қиммат қўй гўшти эса ҳалиям Юнусободда (150 417 сўм) қолмоқда.
Ҳудудлар орасида гўшт нархида кескин фарқ сақланиб қолмоқда. Энг қиммат ва энг арзон мол гўшти сотилаётган ҳудудлар орасидаги фарқ 38,8%га, қўй гўшти бўйича эса 57,0%га етган.
- https://narxtahlil.uz/narxtahlil.uz