21K41Telegramda ochish
Зичлаштирилган ётоқхоналар санитар нормаларга тўғри келадими? 2021/2022 йилларда мавжуд талабалар ётоқхоналарини ёппасига зичлаштириш (уплотнение) кампанияси ҳисобига 2 кишилик ётоқхоналар 4 кишиликка, 4 кишилик ётоқхоналар 8 кишиликка айлантирилган (хусусан, икки қаватли кроватлар ўрнатиш ҳисобига). 12 квадратли хонага масалан, 4 талабани тиқиш мумкинми ўзи? Ўшанда ҳеч ким сўрамаган, тўхта, ўзи бу санитар нормаларга мувофиқми ё йўқми? Бир талабага яшаш жойи минимуми қанча бўлиши керак? Нечта талабага санитар зона (туалет ва душ) ва ошхона тўғри келиши керак? Ўшандаям ва ҳанузгача талабалар учун ётоқхоналар режасини қисман зичлаштириш ҳисобига ёпишаяпти. Балки вақти келгандир инвентаризация қилиш, ўрганиш ва стандартларни таъминлаш? Ахир талабалар ётоқхонаси казарма ё изолятор эмас, йигирма биринчи асрнинг йигирма олтинчи йилида яшаяпмиз. Инсоннинг (талабанинг) инсон ўлароқ қадри бўлиши керак.

Arxivda shunga yaqin