Иқрорнома
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги чала иқрорига кўра, 2022-2025 йилларда жами 74,1 минг ўринли талабалар турар жойи яратилган. Ҳукумат қарорига кўра, талабалар турар жойлари учун ажратилган 72,4 гектар ер майдонида 2022-2025 йилларда 109,7 минг ётоқхона ўрни яратилиши керак эди. Яъни режа 67,5%га бажарилган холос.
Вазирлик берган матнда яна йиллар, ҳудудлар ва университетлар қирқимида маълумот келтирилмаган (айрим ҳудудларда вазият ўта аянчли). Бу ҳали ҳаммаси эмас. Яратилди дейилган 74,1 минг ётоқхона ўрни янги қурилишлар эмас, мавжуд ётоқхоналарни "уплотнение" қилиш, яъни 2 кишиликни 4 кишилик, 4 кишиликни 6 кишилик ётоқхонага айлантириш йўли билан ҳам ясалган бўлиши мумкин (ётоқхоналарда яшаётганлар билади).
Вазирликнинг математикаси ҳам реалликни ифодаламайди (қип-қизил ёлғон дейилса, ётоқхона муаммосини ечиш ўрнига шонли энергетиклар каби судлашиши мумкин).
Демак, аввалги вазирнинг сўзларига кўра, 2021 йилда ётоқхона билан таъминланганлик даражаси 41%ни ташкил этган ва қондирилмаган 149 минг ётоқхона ўрнига эҳтиёж бўлган (амалда 103,5 минг ётоқхона ўрни бўлган). Бу дегани 2021 йилда жами 252,5 минг ётоқхона керак бўлган дегани.
Бугун берилган рақамга кўра, ҳозирда ётоқхона билан таъминланиш даражаси 58%ни ташкил этган, бу яна 115,2 минг ётоқхона ўрнига эҳтиёж бор, (амалда 159,1 минг ётоқхона ўрни мавжуд), айни дамда жами 274,3 минг ётоқхона ўрни бўлиши керак дегани. Бошқача айтганда 2021-2026 йилларда ётоқхона ўрни амалда 55,5 мингга кўпайган холос. Яратилди дейилган 74,1 минг ётоқхона ўрни билан солиштирилса (агар рост бўлса), камида 18,6 минг ётоқхона ўрни сотиб юборилган ёки йўқ қилинган бўлиб чиқади .
Рақамларнинг қовушмаслиги ва ишончли эмаслиги яна бир рақам билан солиштирилганда янада ёрқинлашади. Расмий статистикага кўра, олий таълим муассасалари талабалари сони 2021/2022 ўқув йилидаги 808,4 мингдан 2025/2026 ўқув йилида 1 535,0 минггача ёки 1,9 карра кўпайган.
Талабалар сони 1,9 карра ошганида ётоқхонага жами эҳтиёж 8,6%га ошганига ишонасизми? Мен ишонмайман.
Хуллас вазирликка биронта ростгўй керак. Рақамлар манипуляцияси давом этаркан — талабалар ижара излаб сарсон бўлаверади, ижара нархи потираб ошаверади.
- https://t.me/eduuz/48664@eduuz
- https://lex.uz/ru/docs/5622798lex.uz
- https://t.me/eduuz/9092@eduuz
- https://t.me/statistika_rasmiy/7703@statistika_rasmiy