20K41Telegramda ochish
Талабалар ётоқхоналарида яшовчилар сони 61 мингдан сал ошади Аҳоли рўйхати дастлабки маълумотлари расмийлар берадиган рақамлардан кескин фарқланадиган яна бир ажойиб реалликни кўрсатган. Аҳолининг турар-жойи бўйича маълумотларига кўра, талаба ва ўқувчилар ётоқхоналарида жами 61 377 нафар аҳоли яшайди. Бу расмийлар яқинда айтган рақамдан (159,1 минг) 2,6 карра кам. Қабул қилиш имконияти 45 784 нафар дейилган Тошкентдаги ётоқхоналарда яшовчи талабалар сони 25 мингга етмайди. Яъни реалликда талабалар ётоқхонаси етишмовчилиги кўлами биз ўйлагандан кўра ҳам каттароқ. Ётоқхоналарнинг реал қуввати ҳам айтилаётган рақамлардан каррасига паст бўлиши мумкин. Хуллас, бу борадаям аввал чуқур тафтиш ва ёппасига рақамлаштириш керак, унгача ўзимизни ўзими алдайверамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin