27K162Telegramda ochish
Нега ижарада яшайдиган талабаларнинг муаммоси бу қадар авж олди? Мундоқ бир ортга қарайлик. Охирги 4 йилда давлат ОТМларга қабул супер, гиперконтрактларниям қўшганда камида 3 баробар ошди. Яхши. Мен бу нотўғри иш эди демайман. Лекин ОТМларнинг моддий техника базаси ва ётоқхона инфратузилмаси инобатга олинмай шундай иш қилинди. Қарорлар комплекс ва оқибатларини пухта ўйлаб қабул қилиниши лозим. Оширилган квоталар бўйича талабаларнинг ётоғини фақат ижара квартиралар қондириши мумкинлиги аввалдан маълум эди-ку! Бунинг устига ўнлаб хусусий ва хорижий ОТМлар фаолиятини бошлади, уларнинг ҳеч бирига ётоқхона инфратузилмаси бўйича талаб қўйилмади. 90% хусусий ва хорижий ОТМларнинг ётоқхонаси умуман йўқ. Деярли ҳар ойда янги ОТМ очиш бўйича ҳукумат қарори пайдо бўлади, уларда ётоқхона мавжудлиги талаби борми? Йўқ. Лекин текинга ер олишни, бино ажратилишини, солиқ, бож имтиёзларини олишни асло унутишмайди. Ё бизда ОТМ очаётган хорижий ва хусусий инвесторларда олмоқ бор-у, бермоқ йўқми? Бу худди стоянкасиз супермаркет ва савдо марказлари қуришга рухсат берилиши сингари. Ётоқхона муаммоси бу биз 2-3 йил аввалроқ эътибор қаратишимиз ва ечишимиз керак масала эди, у вақтда ҳозиргидан кўра пул ҳам кўпроқ эди. Майли, кечикиб бўлсаям ҳаракатга келинмоқда. Фақат қарорлар қабул қилишда олдинроқ, ўлчовлироқ юришимиз керак. Гап шу ҳақда. Яқин орада бизни ОТМ битирувчилари билан боғлиқ яна бир муаммо безовта қилиши мумкин. Шу пайтгача ўрта ва ўрта-махсус маълумотлиларнинг ишсизлиги, уларни иш билан таъминлаш кун тартибида эди. Бу йилдан бошлаб олий маълумот олганларнинг иш билан таъминлаш ҳам кўндаланг бўла бошлайди. Қўшимча, кўпайтирилган квоталар асосида ОТМларга ўқишга кирганлар бу йилдан таълим муасссасаларини битиришни бошлайди. Ҳозирги Ўзбекистон йилига янги 100 минг олий маълумотлини ҳазм қиладиган экономикага эга эмас. Ўрта, ўрта махсус маълумотли фуқаронинг ишсизлиги ёмон, лекин олий маълумотли фуқароларнинг оммавий ишсизлиги ундан ҳам ёмон. Ўрта, ўрта махсус маълумотли фуқаро паст даромадли ва жисмоний меҳнатга осон кўнади, жуда бўлмаса меҳнат мигрантига айланиши мумкин. Олий маълумотли ишсизни кўндириш қийин, чунки у, гарчи ўзбек ОТМларида унча сифатли бўлмаган таълим олган бўлса-да фикрлайди, солиштиради. Қолаверса таълим олиш учун яхшигина пул сарфлаган, сарфлаган маблағларини иқтисодий оқлашни, қайтаришни истайди. Биз бу янги армияни қабул қилишга тайёрмизми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin