18K53Telegramda ochish
Ўн минг эмас, юзминглаб ётоқхона ўринлари қурилиши керак Энг аввало, ҳукуматимиз ўзи мавжуд бўлган ётоқхоналарни пайдар-пай сотишни тўхтатса бўларди. Ҳартугул, юзминглаб талабалар ижарама-ижара сарсон юрган бир пайтда, ётоқхоналарнинг сотилиши қип-қизил иккиюзламачилик. Талабалар шаҳарчаси, Муқимий, Амир Темур, Лутфий кўчаларида, Аграр университети томонларда сотилиб кетган ётоқхоналарнинг ҳисобини тепада ўтирганлардан ҳеч бири ўзига тасавуур ҳам қилмаса керак. Кейин, ётоққхона учун ажратилаётган ер майдонларининг қандай бўлинаётгани ва фойдаланилаётгани масаласи алоҳида мониторинг талаб қилади. ДХШ лойиҳалари бўйича хусусий шериклар ўзи нималар қураяпти? Ўз мажбуриятларини қандай бажараяпти? Бунақа ДХШ кўлами билан қачон ётоқхоналар етишмовчилиги ҳеч қачон ҳал бўлмайди. Яна бир муҳим масала, хусусий университетларга лицензия берилиши тикланиши керак. Пойтахт Тошкентда бўлмаса, атроф йирик шаҳарлар (Чирчиқ, Нурафшон, Янгийўл, Ангрен, Олмалиқ) ва вилоят марказлари учун.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin