Талабалар ётоқхонаси муаммоси яна кўтарилган
Жамшид Қўчқоровнинг чиқишидан кейин депутатлардан бири талабалар учун ётоқхоналар қурилиши вазифалари бажарилмаётганини танқид қилган.
Депутат Сайёра Жумаевага кўра, ДХШ асосида 12,1 минг ўринли талабалар ётоқхонаси қурилиши керак бўлган, ижро 90,7%га бажарилган холос. Ҳукумат вакилларидан тайинли жавоб берилгани йўқ (ўзи юзминглаб ётоқхона ўрнига талаб бўла туриб 12,1 минг рақам қаердан олинган?)
Охирги ойларда ижара нархларининг кескин кўтарилиши ортидан (статқўм рақамларига эмас, бозорга қаранг), ижтимоий қатламлар, айниқса талабалар учун мақбул ижара топиш яна оғриқли муаммога айланган. Ижара бозоридаги тенгсизлик кучайиб бориши туфайли айрим фаоллар энг радикал (айни пайтда деструктив) чораларни кўришни ҳам таклиф эта бошлаган.
Бизнинг-ча, ҳукумат аъзолари муаммонинг чуқурлигини етарлича тасаввур эта олишаётгани йўқ.
- https://www.youtube.com/watch?v=qLZDbUQ1gq0youtube.com