Чирчиқ, белгиларига кўра, Ўзбекистондаги 3- ё 4- қимматроқ шаҳарга айланиши мумкин (сувга яқин, тоққа яқин, пойтахтга яқин, Ҳумо аэропортиям яқин, Янги Тошкент ҳам яқин, жамоат транспорти яхшиланмоқда, университетлар кўчиб кўпаймоқда). Келтирилган 12 агломерация орасида яна Бухоро ҳам етарлича баҳоланмаган шаҳар кўринади. Ўзбекистондаги биринчи рақамли туристик шаҳардаги нархлар янги аэропорт қур
Chirchiq
JoylarБунинг ҳам ўзига яраша сабаби бор. Завод Чирчиққа кўчирилиб, унинг таркибига 5 та йирик корхона — “Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи”, “Агрегат заводи”, “Технолог”, “Технолог-стан” ва “Агросаноатмашинвест” бирлаштирилган. Ҳозир бу заводда 35 турдан ортиқ агротехника — комбайн ва трактордан тортиб, қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган барча техникалар ишлаб чиқарилмоқда. Муҳим томонига ўт
Энг аввало, ҳукуматимиз ўзи мавжуд бўлган ётоқхоналарни пайдар-пай сотишни тўхтатса бўларди. Ҳартугул, юзминглаб талабалар ижарама-ижара сарсон юрган бир пайтда, ётоқхоналарнинг сотилиши қип-қизил иккиюзламачилик. Талабалар шаҳарчаси, Муқимий, Амир Темур, Лутфий кўчаларида, Аграр университети томонларда сотилиб кетган ётоқхоналарнинг ҳисобини тепада ўтирганлардан ҳеч бири ўзига тасавуур ҳам қилма
Яширин иқтисодиётга қарши курашда жуда муҳим ҳужжат мундарижасига амалдорлар даромадлар ва активларини декларациялашга оид талаблар яна қўшилмай қолган. Бир неча кун аввал ХВЖ хулосасида “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси парламентга киритилгани айтилган эди (афсуски парламентда бу ҳақда ҳатто эшитишмаган ҳам экан, ХВЖ олдида яна уятга
Тошкент вилоятида 10 сентябрдан иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилмоқда. Тарифларнинг аҳолига оид қисми ўртача 10%га қимматламоқда (инсоф сари барака). Эътиборлиси, вилоятда тарифлар оширилгач ҳам пойтахтдагидан сезиларли арзонлигича қолади. Масалан, "Issiqlik ta'minoti" МЧЖда 1 куб иссиқ сув 5 654,88 сўм бўлади. Солиштириш учун ҳозир Veolia Energy Tashkent МЧЖ тарифлари бўйича пой
Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси анонс қилингандан бери энг кўп кўтарилган масала экологик талаблар бўлди. Ҳатто охирги кунларда экологик талаблар бажарилмаса, лойиҳа тўхтатилиши айтилди. Хўп, лойиҳа қачон тўхтатилади? Қарорга кўра, оқова сувларни Чирчиқ шаҳри оқова сувларни тозалаш иншоотига йўналтириш мажбурияти бажарилмаса, лойиҳа тўхтатилади ва ижара шартномаси бекор қилинади. Бўлди. Курортми,
Қарор билан танишиб туриб, кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган лойиҳанинг фақат экологик жиҳатига эътибор қаратиб, унинг иқтисодий ва молиявий тарафи кўздан умуман қочирилмаганми, деган саволлар уйғонди. Энг аввало, Қарорнинг биринчи бандига кўра, 577 гектар майдондаги 5 млрд.долларлик Agalarov Development МЧЖ иштирокидаги Sea Breeze Uzbekistan МЧЖ таклифи энг яхши таклиф деб топилган. Демак, бошқа
Кеча "Чорвоққа элтувчи давлат қурган йўлнинг пулли йўлга айланиши пулли йўл моҳиятига зид" дея анча юмшоқ муносабат билдирган эканман. Йўқ, буларнинг нияти анча жиддий. . Йўл вазирининг баёноти билан танишгач, буларнинг давлат қурган йўлни пулли йўлга айлантириш хоҳиши моҳиятга эмас, мантиққа ҳам зидлигини айтиш мумкин. Булар хато қилаяпмиз деб ўйлашмаяпти. Эмишки, Чорвоққа элтадиган муқобил йўл
Ўрта асрларнинг феодал бошқаруви яратган ҳодисалардан бўлган фаворитизм Янги Ўзбекистонда қарор қабул қилувчилар ва уларга чатишиб кетган "бизнес" муносабатларида яққол кўринади. Балки кун келиб Ўзбек тилининг изоҳли луғатида "Фаворитизм" сўзининг маъносини тушунтиришда айнан “Intermed Innovation” МЧЖ мисоли келтирилар. Пандемия ва постпандемия давридаги осмондан ёғилган триллионлар ўзбек медицин
Тармоқ ва пабликларда ижарачилар ижара нархлари оширилгани ҳақида квартираларнинг эгаларидан огоҳлантириш олишаётгани бўйича хабар ва изоҳлар қолдиришмоқда. Бу ўтган дам олиш кунлари твиттер ва фейсбукда муҳокамада бўлган асосий мавзулардан бирига айланди. Ўзбекистонда ижара шартномалари тузишда ижара нархларини реал қиймати ва томонларнинг мажбуриятлари аниқ кўрсатилмайди, шунинг учун ижарачилар
Кутилмалар эса бирин-кетин амалга ошмоқда. Заводларни Чирчиққа бадарға этишдан кўзланган мақсад битта: улар жойлашган мазали ер майдонларини тақсимлаб, ўзлаштириш. Самарасиз заводларни Чирчиққа эмас, Чикагога кўчириш ҳам бефойда эканини жуда яхши билишади. Кластер ташкил қилиш баҳонаси эса навбатдаги чалғитувчи маневр. https://t.me/the_bakiroo/2875
2022 йил 1-чораги давомида иккиламчи бозорда уй-жой нархлари 10%га қимматлашган. Энг юқори ўсиш суръати март ойига тўғри келган. Бу Марказий банк уй-жой нархлари мониторингини йўлга қўйгандан буён энг юқори ўсиш рақамларидир. Ҳозир очиқ манбаларда тарихий маълумотлар мавжуд эмас, лекин бундай юқори суръатлардаги ўсиш 2002-2004 йилларда кузатилган эди. Регулятор нархлар ўсишини миллий валюта курси
Бугунги куннинг энг ёқимли хабари бу шубҳасиз Янги Тошкентнинг қурилиши билан боғлиқ. Давлат раҳбари Янги Тошкент қурилиши режалари билан бўлишди. Эҳтимолки Чирчиқнинг сўл қирғоғида бунёд бўладиган Янги Тошкент қадимий Тошкентда олчоқ бузилишларни, очофатларча қурилишларни тўхтатади. Афсуски, Тошкент бошига келганлар кейинги 3 йилда шаҳарни "Точечная застройка" ва саноқсиз қурилишлар билан зичлаш
Ё гап ер майдонларидами? Бир ҳафта аввал Тошкентдаги Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи, «Агрегат заводи», «Технолог» ва «ЎзКлаас Агро» Чирчиққа кўчирилиши, дастлабки харажатлар учун бюджетдан оз эмас, кўп эмас 500 миллиард сўм ажратиш ҳақида айтилганди. Тошкентдан Чирчиққа кўчадиган тўртта завод ва Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводлари биргаликда кластер ташкил этишлари керак. Қайд э
Ҳозир бу лойиҳани ҳеч ким эсламайди. Benoy архитектура компанияси томонидан ишлаб чиқилган Чирчиқнинг сўл қирғоғида 20 минг гектар ҳудудда 2 млн аҳоли яшайдиган ва бутунлай янгитдан барпо бўладиган инфратузилма ва коммуникацияга эга Янги Тошкент бош лойиҳаси узил-кесил унут бўлганигаям 2 йил бўлди. Янги Тошкент лойиҳаси ўрнига Тошкент бошига келганлар шаҳарни "Точечная застройка" ва саноқсиз қури
Статистика қўмитаси 2021 йил 14 апрель куни деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари билан бўлишган. Қўмита кузатувчиларининг қайд этишича, шу куни Андижонда "Янгибозор деҳқон бозорида" ва Тошкентда "Қўйлиқ деҳқон бозорида"да 12 минг сўмдан пахта ёғи сотилган. Таъкидлаш керакки, пахта ёғининг биржа нархлари ўтган ҳафтанинг ўзидаёқ килоси 16 минг сўмдан, литри 13,5 минг сўмдан ошиб кетганд
аслиги ҳақида гапирибди. Ҳаммаси маъноли, Хушнудбек. Гап шундаки, ўзини мамлакат элитаси деб ҳисоблагувчилар бебилиска даромадлари ҳисобига мол-мулки, дам олиш масканлари, йирик активларини асосан Тошкент вилоятида жамғарган (Буни Президент ҳам гапириб ўтган).