24K119Telegramda ochish
Экологик талаб дегани оқова сувларни канализацияга юборишмиди? Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси анонс қилингандан бери энг кўп кўтарилган масала экологик талаблар бўлди. Ҳатто охирги кунларда экологик талаблар бажарилмаса, лойиҳа тўхтатилиши айтилди. Хўп, лойиҳа қачон тўхтатилади? Қарорга кўра, оқова сувларни Чирчиқ шаҳри оқова сувларни тозалаш иншоотига йўналтириш мажбурияти бажарилмаса, лойиҳа тўхтатилади ва ижара шартномаси бекор қилинади. Бўлди. Курортми, заводми, касалхонами, оқова сувларини канализацияга юбориш бу умумий ва стандарт талаб эмасми? Лойиҳанинг тўхтатилиши учун асос бўладиган талаб фақат 5-банд а) хатбошида кўрсатилган ва у жудаям оддий ва енгил. Бир неча кун аввал Табиат вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев қўйилган шартларни санаб, "Инвестор ушбу лойиҳа учун сувни қайта ишлайдиган ва яна ўзига ишлатадиган замонавий тизим яратади, бу борада харажатлар тўлиқ инвестор ҳисобидан амалга оширилади" деган эди. Қарор матни билан танишилса, Агаларовлар ҳеч нима билан риск қилаётгани йўқ, улар исталган вақт йўқотишларсиз лойиҳадан чиқиб кета олишади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin