Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси анонс қилингандан бери энг кўп кўтарилган масала экологик талаблар бўлди. Ҳатто охирги кунларда экологик талаблар бажарилмаса, лойиҳа тўхтатилиши айтилди. Хўп, лойиҳа қачон тўхтатилади? Қарорга кўра, оқова сувларни Чирчиқ шаҳри оқова сувларни тозалаш иншоотига йўналтириш мажбурияти бажарилмаса, лойиҳа тўхтатилади ва ижара шартномаси бекор қилинади. Бўлди. Курортми,
Rasul Kusherbayev
ShaxslarДепутатлар Дониёр Ғаниев ва Расул Кушербаевларнинг ёзишларича, UzAuto Motors экспорт қиладиган автомобиллар учун утилизация харажатларига давлат бюджети ҳисобидан қўшимча 225 млрд.сўмгача субсидия ажратилмоқда. 2022 йил бюджети тасдиқланганида бу сумма 100 млрд.сўм эди. Кенг аудиториядаги ўқувчи тушунмаслиги мумкин. Бу нима дегани ўзи? Масалан, ҳар бир автомобилнинг нархида утилизация йиғими ўтир
"ЎзавтоМоторс" ва истеъмолчи ўртасидаги "Каптива 5" бўйича ишда суд яна монополистни ёнини олибди. Тўғриси бу сафар суддан кутмагандим. Чунки пул тўлаб махсулотини оломаётган истеъмолчи юз фоиз ҳақ. Буни тушунишга катта калла керакмас, озгина журъат бўлса бўлди эди. Афсус суднинг монополистни ҳимоя қилиши биринчи мартамас. Қонунлар яна ютқазди. Мендаги ҳавотирларни энди дахшат ҳисси эгалламоқ
Шу сабабдан мен уни қурилишига қаршиман. Албатта бу менинг шахсий фикрларим. 👉 @deputat_kusherbayev
Ўнлаб ҳукумат аъзолари, депутатлар ва ҳатто феълан мамлакатнинг иккинчи раҳбари ҳисобланган сенат раиси ташқи аудиторияга ўзларини гўёки очиқлиги ва мулоқотга тайёрлигини кўрсатишда фойдаланадиган твиттер тармоғи цензура йўқлиги айтиладиган, сўз эркинлиги макони кенгайиб бормоқда, деб лоф уриладиган серқуёш ўлкамизда блокланган ҳолда қолмоқда. Яқинда тармоққа депутат Кушербаев келиб қўшилганди. К
чиб бораётган монополиялар ва устун мавқега эга бўлаётган субъектлар тўғрисида яхши суҳбат уюштиришипти. Суҳбат давомида Ягона имтиҳон маркази, Ўзавто Моторс ва туғилаётган лаборатория қироллари ҳам тилга олинган.
Энди пулимиз ҳам кўп бўлади! Ўзбекистонда кўз ўнгимизда янги маданият ва қадрият яралаяпти. Пиёдалар энди мамлакатнинг нафақат энг соғлом фуқаролари, юртимизнинг пулдорларига ҳам айланишади. Эртадан бошлаб сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги аҳоли ўртасида 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ва 1 000та велосипед ўйнала бошланади. Пиёда юрган ғолиблар “Сп
Адлия вазирлигининг Кушербаевнинг ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлари бўйича баёноти билан танишиб беихтиёр яхши қонунлар ва ёмон қонунлар ҳақидаги ҳуқуқ ва морал баҳсларига киришмаслик мумкин эмас. Инсоният тарихида қабул қилинган қонунлар, ўзимизнинг янги ва энг янги тарихимиздаги қонунларни кўз олдимизга келтирсак, уларнинг шартли равишда яхши ва ёмон қонунларга ажратиш мумкин. Совет итти
Депутат Кушербаев бугунги жонли эфирда Янгийўл шаҳрида мавжуд банкларнинг валюта айирбошлаш шохобчалари дам олиш кунлари ишламаслиги муаммосини кўтарган ҳолда, нақд валюта маблағини қора бозорда айирбошлашга мажбур бўлгани ҳақида чиқиш қилган. Олдиндан айтиб ўтиш керак, Кушербаев юз фоиз ҳақ, истеъмолчи, мижоз сифатида ҳам, сайловчиларидан мандат олган депутат сифатида ҳам. Қани энди ҳар бир депу
Биздамас, Украинада. Қонуннинг тўлиқ номи "Жамият ҳаётида ҳаддан зиёд иқтисодий ва сиёсий кучга эга (олигарх) шахсларнинг миллий хавфсизликка бўлган таҳдидларининг олдини олишга қарши кураш тўғрисида" деб номланади. Унга кўра, энди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа Кенгаши (Хавфсизлик Кенгаши) томонидан олигархлар рўйхати юритилиб, қуйидаги мезонлардан учтасига мос келадиган шахслар олигарх, д
Амалдаги белгиланган тартиб-қоидаларга кўра, 15%лик олдиндан тўлов асосида шартномавий муносабатларга киришиш белгиланган. Бошқача айтганда 15%лик олдиндан тўлов шарти мажбурият, ундан ортиқ тўлов шарти эса томонларнинг эркин келишуви асосида юз бериши мумкин. Яъни, товар ёки хизмат олиш учун шартнома кучга кирган деб ҳисобланилиши учун 15% олдиндан тўлов кифоя қилади. Бу қоидаларга Ўзбекистон ҳу
11 октябрь куни EQUINOX, TRAVERSE, TRAILBLAZER ва TAHOE моделларини импорт қилишда «Ўзавтомоторс» бож тўловларини амалга ошираяптими ёки йўқми, шу масалани депутатларимиз ўрганиб кўриши лозимлиги ҳақида ёзгандим. Қарангки, бир гуруҳ парламент депутатлари - Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев ва Бекмирза Эшмурзаевлар импорт қилинаётган машиналар учун «UzAuto Motors» АЖ ва «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖ
Агар Монополияга қарши кураш қўмитаси ўғри ва муттаҳам монополистларга қарши шунча қилаётган ишлари ортидан популист деб номланса, мен ҳам популистман. Агар ягона сайланган депутат Кушербаев монополист "Узавтомоторс"га қарши жараёнларда популист аталса, мен унинг ёнидаман ва бундан фахрланаман.
и. Масала — «Ўзавтомоторс» иши. Манбанинг айтишича, селектор кун тартибидан «Ахборот муҳитидаги ҳолат, матбуот котибларининг фаолияти самарадорлиги, улар томонидан ахборот манбалари билан ишлашдаги муаммо ва камчиликлар тўғрисида» мавзу ҳам жой олган. Йиғи
Бу жуда тўғри. Монополист «Ўзавтомоторс»га қарши ҳар қандай восита билан курашиш лозим. Шу ўринда ҳурматли депутатимиздан EQUINOX, TRAVERSE, TRAILBLAZER ва TAHOE моделларини импорт қилишда «Ўзавтомоторс» бож тўловларини амалга ошираяптими ёки йўқми, шу масалани ҳам кун тартибига олиб чиқишни сўрайман. Бу моделлар истисно тариқасида бож тўловларисиз Ўзбекистонга келтирилаётган бўлиши ва давлатга
Умуман шу ишни анча пайтдан бери кузатяпман. Шу постда масала юзасидан шахсий мулоҳазамни билдирсам. Биринчи суд мажлисидан фарқли равишда, ўтган гал анча қизиқ савол-жавоб ва тортишув бўлди. Аммо Олий суд ахборот хизмати тарқатаётган расмий ахборотга (шу ва мана шу) эътибор қилсангиз, «Ўзавтомоторс» важлари зўр бериб келтирилади-ю, негадир Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакилларининг гаплар
Англаганим асосий месседжлар: Ўзгаришлар учун 76 депутат керак (партиявийлик муҳим эмас). Сайловда қатнашинг ва албатта ақлли овоз беринг (партиявийлик муҳим эмас). Кушербаев ҳарқалай уриниб кўрмоқчи (партиявийлик муҳим эмас).
Абдурашид АБДУҚОДИРОВ, Акмал УМИРЗАКОВ. Мен амалдаги парламент қуйи палатаси депутатлари бўлган бу шахсларни танийман, биламан ва ҳурмат қиламан. Лекин уларнинг қайси партияга таалуқли эканидан хабарим йўқ ва ростини айтаман, бу депутатларнинг партиявий таалуқлилиги менга мутлақо қизиқ эмас. Бугунги давлат бошқаруви қурилишимиз партиявий архитектурадан иборат эмас ва яна узоқ йиллар шундай бўли