Биз пиёдалар кўпроқмиз! Энди пулимиз ҳам кўп бўлади!
Ўзбекистонда кўз ўнгимизда янги маданият ва қадрият яралаяпти. Пиёдалар энди мамлакатнинг нафақат энг соғлом фуқаролари, юртимизнинг пулдорларига ҳам айланишади.
Эртадан бошлаб сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги аҳоли ўртасида 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ва
1 000та велосипед ўйнала бошланади.
Пиёда юрган ғолиблар “Спорт” телеканалида жонли эфирда тасодифий танлаб олиш механизми орқали аниқланади.
Айтишларича, ғолибларни аниқлаш шаффоф ва холис бўлиши учун Жамоатчилик назорати кенгаши тузилган. Кенгашга халқ депутати Расул Кушербаев раислик қилади, халқ ҳуқуқшуноси Хушнуд Худойбердиев ва халқ блогери Никита Макаренко унга ўринбосарлиқ қилади. Айтинг, айтинг, уларга ишонса бўлади.
Ҳалиям 1hls иловасини юклаб олмаган бўлсангиз, ҳозироқ бу ишга киришинг. Эртадан эса янги шижоат билан пиёда юришни бошлаймиз.
Қани пиёдалар, 100 миллион сари қадам бос!