Давлат дастури лойиҳаси бўйича АЭС қурилишини декабрь этиб кўрсатилганига нисбатан Атом агентлиги дарров чопиб келиб, бу “консерва сценарий” демасаям бўларди. Бу бизнинг 2018 йилдан бери қўллаётган ва ҳар томонлама чуқур ўйланган йўлимиздир, деб мулоҳаза қилиб кўрса бўладику. Менга қолса, йилиниям кўрсатмаслик керак. Қайсидир йил декабрда бошлаймиз. Макаренко тўғри айтаяпти, бу ишда асло шошиш яр
Makarenko
ShaxslarТошкентда ҳаво сифатини бузилишига яна пойтахт атрофидаги иссиқхоналар айбдор қилиб кўрсатилиш бошланди. Навбатдаги марта муаммо яратаётган энергетиклар қолиб, стрелка қурбонларга буриб юборилмоқда. Афсуски, ҳар йили такрорланаётган ёлғон методичкага жамоатчилик фаоллари, масалан, ҳурматли Макаренко ҳам чиппа-чин ишона бошлаган кўринади. Курбанов, ишонинг, иссиқхоналарни ҳимоя қилиш керак, иссиқх
Макаренко айтаётгандек, "дидсиз алламбало"нинг ҳатто этнопарк ҳам деб атаб бўлмаслиги ёки ёлғон пропагандага қўшилган умуртқасиз пиарчилар масаланинг бир тарафи. Расмий рақамларга кўра ҳам 26,8 фоиз аҳолиси ичимлик сувисиз яшаётган Бухорода 470 миллион долларга бошқа миллион карра афзал ва фойдали лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлиги яна бир масала. Лекин асосий масала шундаки, "сингапурлик инве
Ўзбекистонда цементчилар учун солиқнинг 4 карра пасайтирилишини оқлаб беришни Ўзқурилишматериаллари уюшмаси бошлаб берди. Албатта, бундан ҳеч ҳам ҳайрон бўлмаса керак, охирги йилларда айниқса, хитойликлар томонидан қурилган ва қурилаётган цемент заводларининг ташаббускорларидан бири айнан шу ўзини вазирлик деб биладиган уюшма ҳисобланади. Эмишки, амалдаги "юқори" солиқлар цемент нархининг ошишига
Россиянинг ахборот қуроли фақат мутлақ монополия шароитидагина ишлайди. Ҳар қандай альтернатива олдида Кремль пропагандаси ютқазаверади. Яъни рус тв пропагандасини тўхтатиш учун рус каналларини ўчириш шарт эмас, ёнига бошқа танловларни қолдирсангиз кифоя. BBC World News, CNN International, Bloomberg, CGTN ва TRT Avaz каби хорижий каналларнинг кабель пакетига қўшилиши ортидан рус пропагандаси била
Путиндан орден олиб "отработаем" дея садоқатини намоён этган, ҳа деганда, ўтмишга тош отадиган чиновнигимиз янги Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тугатилганини кўп такрорлайди. Йўқ, тугатилмаган, шунчаки бошқа шаклларга кирган холос. Айниқса ўқитувчилар мисолида. Сайлов-паловми? Ўқитувчилар. Кўчат экишми? Ўқитувчилар. Маълумот-ахборот йиғишми? Ўқитувчилар. Яна мактаб тизими тўлиқ тескари селекция нат
25 йилдан буён 1984- марта такрорланаётган кўргулик бу. Охирги 6 йилда кўргулигимиз аримади, тўланадиган товони ошди холос. Макаренко бугун бекорга ёзмади, агар Ўзбекистонда ростанам Эрон дронлари йиғилган бўлганида, улар камида 200%га қиммат бўлган бўларди. Маҳаллий Chevrolet Onix хронологияси: Маҳаллийлаштириш даражаси Onix бўйича 60 фоизни ташкил этади. «Chevrolet Onix» автомобили 9 мингдан 12
Артикходжаев бир гуруҳ блогерлар ва жамоатчилик фаолларини жамоатчилик кенгаши фаолиятига жалб қилиш бўйича пиар муҳокама дастурхонга чиқарилган бир вақтда Жамоатчилик кенгаши таркиби аллақачон тасдиқланиб бўлинган. Артикходжаев бу ҳақдаги 874-14-0-Q/22-сонли қарорни бугун имзолаган. Тасдиқланган кенгаш таркибига кўз югуртирилса, унинг камда 10та аъзоси у ёки бу, вертикал ёки горизонтал тарзда ҳо
Энди пулимиз ҳам кўп бўлади! Ўзбекистонда кўз ўнгимизда янги маданият ва қадрият яралаяпти. Пиёдалар энди мамлакатнинг нафақат энг соғлом фуқаролари, юртимизнинг пулдорларига ҳам айланишади. Эртадан бошлаб сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги аҳоли ўртасида 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ва 1 000та велосипед ўйнала бошланади. Пиёда юрган ғолиблар “Сп
3 ой аввал UZIMEI ҳақида ёзилган пост ҳалигача актуаль эканини бугун Макаренко шахсан ўзи бу зараркунанда тузилма билан рўпара бўлгани ва кўрган-кечирганлари яна бир бор тасдиқлайди. UZIMEI халқ ва мамлакатга зараркунандалик қилиш эвазига бойлик орттириш учун яралган. Уни ислоҳ қилиб бўлмайди. UZIMEI тугатилиши керак. Зараркунандалик билан бойлик орттираётган, халқ ва мамлакатни талаётганлар эса
18-21 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган “Тошкент ёшлар форуми – 2020” доирасида ёшларнинг медиа саводхонлгини ошириш мақсадида блогерлар Азиза Қурбонова, Лазизбек Ҳамидов, Никита Макаренко ҳамда Хушнудбек Худойбердиев иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади. Маълумот учун, айни пайтда Президент Администрациясида фаолият олиб бораётган тележурналист Азиза Қурбонованинг телеграм каналида 4,5 мингдан ошиқ
Чунки менда танлов бор: ўқимаслик, эшитмаслик, кўрмаслик бўйича. Мен масалан Сафар Остонни, Муҳаммаджон Обидовни ва Навбаҳор Имамова кабиларни ўқимайман, кўрмайман. Бу норма. Кимдир эса Давлетовни, Хушнудни, газетаўз ё Макаренкони қабул қилолмайди. Буям норма. Лекин мени айрим ҳоким ва вазирларимизда билим ва профессионал малака, баҳс маданияти етишмаслиги ростанам ташвишлантиради. Чунки уларга н
Абдурашид АБДУҚОДИРОВ, Акмал УМИРЗАКОВ. Мен амалдаги парламент қуйи палатаси депутатлари бўлган бу шахсларни танийман, биламан ва ҳурмат қиламан. Лекин уларнинг қайси партияга таалуқли эканидан хабарим йўқ ва ростини айтаман, бу депутатларнинг партиявий таалуқлилиги менга мутлақо қизиқ эмас. Бугунги давлат бошқаруви қурилишимиз партиявий архитектурадан иборат эмас ва яна узоқ йиллар шундай бўли