32K148Telegramda ochish
Цементчиларнинг лоббистлари овоз чиқарди Ўзбекистонда цементчилар учун солиқнинг 4 карра пасайтирилишини оқлаб беришни Ўзқурилишматериаллари уюшмаси бошлаб берди. Албатта, бундан ҳеч ҳам ҳайрон бўлмаса керак, охирги йилларда айниқса, хитойликлар томонидан қурилган ва қурилаётган цемент заводларининг ташаббускорларидан бири айнан шу ўзини вазирлик деб биладиган уюшма ҳисобланади. Эмишки, амалдаги "юқори" солиқлар цемент нархининг ошишига олиб келганмуш. Бу ғирт уйдирма аргумент ҳисобланади. Эртага бу ҳақда биржа нархларини йилма йил очиқлаш орқали қўшимча маълумот етказамиз (архивдан олиш учун вақт керак). Ҳозирча ўзингиз учун билингки, 2024 йил январдаги цемент нархлари 6 йил олдинги, 2018 йил январдаги цемент нархларидан арзонроқ. Лекин яна шуни билингки, Ўзбекистонда цемент нархи ҳалиям, қўшниларимиздан кўра қиммат. Айнан қозоқ. қирғиз ва тожик цементига сифат ва нарх рақобатида ютқазаётгани учун ҳам лоббистлар хитой манфаатларига хизмат қилаётган, табиатимиз ва ўзбек халқининг генофондига тупуриб қўйган цемент олигархияси учун солиқларни аввал айтилганидек, 2 баробар эмас, 4 баробарига тушириб беришди. Макаренко ҳукуматдаги гўёки халқ соғлиғини ҳимоя қилмоқчи бўлаётганлар устидан луқма ташлаётгани бежиз эмас. Ростанам халқ соғлиғини ўйлаётганлар таркибида шакар бўлган ичимликлар учун солиқ кирита туриб, шу пайтнинг ўзида цементчилар учун солиқни 4 каррага туширишмаган бўлишарди. Уяти борлар ҳеч қурса жим турган бўлишарди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin