📅 17 сентябрь куни Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси UZEX ҳамда Сингапурнинг Phillip Capital гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилган UZEX GLOBAL қўшма корхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг нархлар ўзгарувчанлиги даврида молиявий хатарлардан ҳимояланишни ташкил этишга оид қарори асосида йўлга қўйилди.
uzex.uz
HavolalarЎзингизга мос, эсда қоладиган ёки бизнесингиз учун чиройли мобил рақам излаётган бўлсангиз, бунинг имконияти янада кенгайди. Яъни, энди mobilraqam.uzex.uz платформасидаги "Буюртма рақам" хизмати орқали электрон савдога ҳали чиқарилмаган рақамларга ҳам буюртма бериш мумкин. Ушбу хизмат орқали юборилган биринчи буюртма аллақачон мобил оператор томонидан электрон аукционга чиқарилган. Бу янгилик фой
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг мобил рақамлар савдосига мўлжалланган mobilraqam.uzex.uz электрон савдо платформасида янги хизмат жорий этилди. Хизмат электрон тизимда рўйхатдан ўтган харидорларга мўлжалланган бўлиб, алоқа операторлари ва мижозлар ўртасидаги жараённи рақамлаштиришади. Фойдаланувчи операторни танлаб, ўзи қизиққан рақамлар комбинациясига электрон сўров юборади. ✅ Ба
Тайпей шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро фьючерс бозорлари ассоциацияси (AFM)нинг 28 йиллик умумий йиғилиши якунларига кўра, UZEX раҳбари ташкилотнинг Ижроия кенгаши аъзолигига сайланди. Бу нафақат биржа, балки Ўзбекистон молия бозори учун ҳам муҳим халқаро эътироф сифатида баҳоланади. Яна бир муҳим янгилик шуки, 2027 йилда AFMнинг 29 йиллик умумий йиғилиши ва Халқаро биржа анжумани Ўзбекистонда ўткази
Қобулда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Ghazanfar Bank ўртасида стратегик ҳамкорлик битими имзоланди. Мазкур битим биржа ва банк ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириб, икки мамлакат тадбиркорлари учун янги имкониятлар яратиш, ўзаро савдо ҳажмларини ошириш ҳамда электрон савдо алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилади. Ҳамкорлик бошланганидан буён афғон тадбиркорлари Ўзбек биржасинин
Ўзбекистонлик экспортчилар маҳсулотларини биржа орқали Афғонистонга хавфсиз ва кафолатланган тарзда сотиши мумкин. Қандай қилиб? Механизм жуда содда: аввало маҳсулотингиз биржага жойлаштирилади. Афғон тадбиркорлари уни кўриб, очиқ савдода иштирок этади. Харидор танланганидан сўнг 10% олдиндан тўлов амалга оширилади. Қолган 90% маблағ банк кафолатига олинади. Маҳсулот тайёр бўлиб, юклаб жўнатилган
Курбанов "янгича тартиб" бўйича исталган оддий рақамни, масалан, оддийгина 492 рақамини расмийлаштириш 7 миллион 4 минг сўмга (17 БҲМ) тушиши мумкинлигига эътибор қаратмоқда. Эмишки, бу танлов учун тўловмиш. Бу механизм авторақам сотиш билан боғлиқ триллионлаб тушумларни яна каррасига оширади (ўзи шунинг учун дўкон пештахтаси кенгайтирилди). Хўп, ниманики сотиб пул қилиш, янги ва янги ўйлаб топил
Бензин нархи сунъий танқислик уюштирилиб шиширилаётганига яна қанақа исбот-далил керак? 8 августда 92 бензин ҳажми 4 карра қисқариб, 289 тоннагача тушиб қолган ва нарх осмонга сакраган эди. Биржага қўйилган ва сотилган 92 бензин ҳажми яна кўпайиши билан нарх пасайган ва тоннасига 12 926,9 минг сўмгача тушган. Лекин шу нарх ҳам август бошидан 209,5 минг сўмга юқори, яъни бензин нархи ошишда давом
Келинг, парковка қиролини ясашда қанақа ғаройиб ва шармандали ишлар бўлганини бир эслайлик. 2024 йил 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг энг асосий 50дан ортиқ кўчасидаги 86та участкада пулли тўхташ жойларини бошқариш ҳуқуқи учун аукцион эълон қилинди. Пойтахтнинг энг гавжум ва ликвидли кўчалари битта лотда аукционга қўйилди, ваҳоланки бўлажак парковкалар ўнлаб лотларга бўлиниши ва улар бир неча аук
Пропан учун потолок спред жорий қилингач, ўғри олигархлар ва муттаҳам монополистлар йўқотаётган супердаромадларини энди 80 шиптирдан чиқариб олишаётганга ўхшайди. Чунки 80 шиптир нархи энди ҳар куни янги рекорд ўрнатмоқда. Кечаги савдоларда 80 шиптирнинг тоннаси ўртача 10.1 млн.сўмдан ошган. Бугунги савдоларда эса, айрим битимларда 80 шиптирнинг тоннаси қарийб 10,5 млн.сўмга етган. Рақобат қўмит
Республика товар-хом ашё биржасининг иддаосига кўра, октябрь ойида биржа савдоларига бир кунда ўртача 1 500 тонна суюлтирилган газ қўйилган бўлса, ноябрь ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 2 000 тоннагача етганмуш. Агар биржа пиарчилари айтаётганидек, савдоларга шунча миқдорда пропан росмана қўйилганида, нарх потираб ошармиди? Келинг, пропан билан боғлиқ битимлар ҳажмини солиштирамиз. 7 ноябрь
Пропан учун потолок спред қўлланилиши ортидан олигархлар ва монополистлар уюштираётган нарх пойгасида 80 шиптир яна илгарилаб кетган. 1 тонна шиптирнинг нархи ўртача 10 050,7 минг сўмни ташкил этган. Бу навбатдаги янги рекорд. Бугун ҳам 80 шиптирнинг нархлари ўсишда давом этган. Айрим битимларда Курбанов "миллий ғурур" (ҳам миллатни қоқиштирадиган, ҳам захарлайдиган восита бўлгани учун бўлса кера
Аввалги ҳафтада монополист Ўзбекнефтегаз АИ-92 русумли бензин нархини босқичма-босқич пасайтириш ишлари олиб борилаётганини эълон қилганди. Юқори октанли ёнилғи нархларини босқичма-босқич пасайтириш стратегиясига амал қилишини эълон қилган монополистга кўра, И-92 русумли автомобиль бензини тоннасига: - Бухоро НҚИЗ нархи: 11 538 428 сўм; - Нефть базаси нархи: 11 789 678 сўмдан бўлиши керак. Бир т
Кутилганидек, буғдой нархлари ўтган йилдагидек, ҳатто бироз арзонроқ ҳам шаклланиши мумкин. Биржанинг эски форматдаги сайтида жойлаштирилган маълумотга кўра, 2024 йилнинг март — май ойларида Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 3-синф буғдой учун тоннасига ўртача 2 988 434 сўмлик нарх шаклланган. Давлат ресурслари учун харидлар айнан шу базавий нархдан бошланади (синфларига қараб). 202
Ўзбекистонда цементчилар учун солиқнинг 4 карра пасайтирилишини оқлаб беришни Ўзқурилишматериаллари уюшмаси бошлаб берди. Албатта, бундан ҳеч ҳам ҳайрон бўлмаса керак, охирги йилларда айниқса, хитойликлар томонидан қурилган ва қурилаётган цемент заводларининг ташаббускорларидан бири айнан шу ўзини вазирлик деб биладиган уюшма ҳисобланади. Эмишки, амалдаги "юқори" солиқлар цемент нархининг ошишига
Кеча 80 бензин билан боғлиқ дефицитли вазиятга тўхталиб, таклиф кам, талаб ўсиб бораётган шароитда биржадаги лотлар ҳажми максимумини 5 тоннадан 10 тоннагача кўтарилишини ғалати, деб атагандик. Spot нашри билан суҳбатлашган брокерлар нафақат лотлар ҳажмига, балки нархига ҳам лимит ўрнатганини тасдиқлашган. Демак, Рақобат қўмитаси томонидан АИ-80 учун нарх лимити 6,89 млн.сўм этиб белгиланган. Бро
Ишлаб чиқариш, импорт, улгуржи ва чакана савдодаги монополлашган вазиятда чексиз муддат имтиёз бериш нархлар ўсишини тўхтатиб қололмаслигининг яққол мисоли шу. Ўн ой аввал, 2022 йил декабрь ойи бошида Ўзбекистондан ташқарида аналоги деярли қолмаган Аи-80 бензин 6800 сўм атрофида сотилаётган эди. Қишки кризисга кириш арафасида, газ тақчиллигини юмшатиш мақсадида, 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал
China Zheshang Bank” АЖ Хитой банки ўртасида уч томонлама Ўзаро англашув Меморандуми имзоланди. Мазкур Меморандум қўшимча банк воситаларидан фойдаланган ҳолда биржа савдолари бўйича ҳисоб-китобларни оптималлаштириш орқали Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ташқи с
Ўзбекнефтегаз АЖ шўъбаси ҳар қандай вазиятда бензин нархини ошириш билан боғлиқ манипуляция ишлатиладиган Ўзбекистонда монополистларнинг ўзлари ўзлари учун белгилаб олган қоидалари акс этган постга муносабат билдирган. Монополистга кўра, Ўзбекнефтегаз бозорнинг фақат 2,3%ини “UNG Petro” МЧЖ шўъбаси орқали назорат қилармиш. Бу юмшоқ қилиб айтганда ғирт ёлғон. 30 йилдан бери ишлатилаётган ёлғонлард
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция институтлари миллий уюшмаси (NAII) томонидан 2022 йил якунлари бўйича "Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими 31 март куни бўлиб ўтди. Тадбирда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ "Энг яхши корпоратив бошқарув" номинациясида ғолиб деб топилибди. «Тошкент» Республика фонд биржасида “Ўзбекистон республика товар-х