17K134Telegramda ochish
Савдода ишончни таъминлайдиган янги платформа ишга тушди Ўзбекистонлик экспортчилар маҳсулотларини биржа орқали Афғонистонга хавфсиз ва кафолатланган тарзда сотиши мумкин. Қандай қилиб? Механизм жуда содда: аввало маҳсулотингиз биржага жойлаштирилади. Афғон тадбиркорлари уни кўриб, очиқ савдода иштирок этади. Харидор танланганидан сўнг 10% олдиндан тўлов амалга оширилади. Қолган 90% маблағ банк кафолатига олинади. Маҳсулот тайёр бўлиб, юклаб жўнатилгандан ва белгиланган манзилга етказилгандан кейин тўлиқ ҳисоб-китоб якунланади. Газанфар Банк Афғонистонда 17 та филиал орқали ишлайди ва 150 000 дан ортиқ мижоз базасига эга. Бу эса маҳсулотингиз учун тайёр бозор дегани. Бу тизим экспортёрга хавфсиз тўлов, ишончли харидорларга тўғридан-тўғри чиқиш ва ортиқча воситачиларсиз самарали савдо қилиш имконини беради. Ҳа айтганча, савдо механизмида иштирок этиш учун UzEX платформасида рўйхатдан ўтишингиз ва ўз маҳсулотларингизни биржага жойлаштиришингиз мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin