Афғонистон бозори — экспортёрлар учун катта имкониятлар майдони
Савдо-саноат палатаси делегацияси Афғонистонда бўлиб турибди. Ушбу ташриф давомида улар маҳаллий бозор шароитларини, қоидаларни ҳамда экспортёрлар учун мавжуд имкониятларни ўрганмоқда.
Эътиборлиси шундаки, мамлакатдаги ишлаб чиқариш ҳали етарлича ривожланмаган. Бу эса бозордаги асосий эҳтиёжларни импорт маҳсулотлар орқали қоплашга мажбур қилмоқда.
Яъни, бозор катта, талаб бор, рақобат кам — бундай имкониятни қўлдан чиқариш мумкин эмас.
Ўзбекистон маҳсулотлари сифати, нархи ва тури жиҳатдан Афғонистон бозори учун жуда мос келади. Бу нафақат тайёр маҳсулот етказиб бериш, балки ҳамкорликда ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳам катта майдон яратади.
Бундан ташқари, маълум бўлишича, 2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айланмаси 1,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.
Айтилишича, Кобул шаҳрида Ўзбекистон қурилиш материаллари, электротехника, озиқ-овқат ва тўқимачик маҳсулотлари учун савдо уйи ташкил этилган. Савдо уйи 570 кв.м шоурум ва 500 кв.м омборхонадан иборат. Бу ерда маҳсулотларингизни намойиш қилиш, сақлаш ва сотиш имконияти яратилди.
Яна бир яхши хабар, май ойидан бошлаб Афғонистон ҳудудида Савдо-саноат палатасининг 4 нафар вакили ўз фаолиятини бошлайди.
Агар сизда экспорт қилиш нияти бўлса, бу имкониятдан фойдаланинг.
Батафсил маълумот учун:
+998 78 150 60 06
+998 97 877 00 58
- https://t.me/uzchamber/16859@uzchamber