26K26Telegramda ochish
Қимматлашаётган олтин захираларимиз ҳажмини оширишда давом этмоқда Март ойида халқаро захираларимиз қолдиғи 2 910,2 млн.долларга ўсиб, 1 апрель ҳолатига 47,9 млрд.долларга етган. Захираларнинг ўсиши яна олтин котировкалари ошиши билан боғлиқ ҳолда кечмоқда. Ой давомида захираларнинг олтин қисми физик ҳажмда 360 минг унцияга, 11,8 млн.унцияга қисқарганига қарамай, молиявий қийматда 2 019 млн.долларга, 36,9 млрд.долларгача ўсган. Ўтган ойда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган олтин ҳам ҳисобга олинса, яна 650-700 минг унция олтин (2 млрд.доллар атрофида) сотилган бўлиши мумкин. Айни вақтда захираларнинг валюта қисми камтарроқ - 883,1 млн.долларга ўсган холос (эҳтимолки, импорт юқорироқ даражада ўсган ёки бошқа камайтирувчи транзакциялар рўй берган) ва ҳисобот санасига 10,4 млрд.долларни ташкил этган. Захираларимиз таркибига қўшиб кўрсатилаётган ва аллақачон бюджет таркибига кириб кетган ФРРУнинг активлари қолдиғи ҳалигача алоҳидалаштирилгани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin