Халқаро захираларимиз бироз камайган
Март ойи давомида расмий захира активлар ва чет эл валютасидаги бошқа активлар жами қолдиғи 205 млн.долларга камайган ва 35,2 млрд.долларни ташкил этган.
Захираларнинг валюта қисми 355 млн долларга қисқарган ва 1 апрель ҳолатига 13,2 млрд.доллардан иборат.
Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи ўзгармаган - 10,9 млн.троя унцияси. Катта эҳтимол олтин ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган миқдорда олтин сотилган. Олтин котировкалари қимматлани ҳисобига, унинг молиявий қиймати қолдиғи 160 млн долларга кўпайган ва 20,9 млрд.долларни ташкил этган.
Халқаро захираларнинг таркибидаги ўзгаришлар мундарижаси март ойида сезиларли миқдорда интервенциялар бўлганига ишоралар беради.