Давлат бюджетининг солиқ даромадлари камайтирилиши белгиланди, бюджетнинг харажатлар қисмига ҳозирча тегилмади
"Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарор"га кўра, Давлат бюджетига тушадиган солиқ тушумлари ҳажми 151,6 трлн.сўмдан 143,5 трлн.сўмгача камайтирилиши белгиланди.
Айни пайтда солиқ тушумларининг қайси солиқлар ҳисобига камайиши аниқлаштирилмаган, шу билан бирга бюджет муносабатлари ижросини таъминловчи ПҚ-73 сонли қарорнинг Давлат бюджети даромадлари прогнозини акс эттирувчи 3- иловасига ҳам ўзгартиришлар киритилмаган.
Бюджет жараёни алгоритмига кўра бу ишлар "2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритилганидан кейин амалга оширилиши мумкин.
Россиянинг Украинага бостириб кириши ЯИМ ўсиши, инфляция, ташқи савдо, инвестициялар, таргетлар, бюджет, қисқа ва ўрта муддатли ориентирларни ўзгартиришга мажбур қилиши ҳақида ёзган эдик.
- https://lex.uz/uz/pdfs/5959958lex.uz
- https://www.lex.uz/docs/5801134lex.uz
- https://lex.uz/docs/5801127lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/4233@the_bakiroo