Олдимизда мураккаб ва оғир йил турипти
Конфликтнинг ҳали шабодасини ҳам ҳис қилганимиз йўқ. Лекин тез орада шамолини кўра бошлаймиз. Кўп оқибатлар, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларга ҳозирдан тайёр бўлишимиз, лозим бўлганда олдиндан ҳаракатларни бошлашимиз даркор.
Ташқаридан келиб ҳеч ким мушкулимизни осон қилмайди. Приоритетларни қайтадан белгилаб олишимиз даркор.
Турли олимпия шаҳарлари, ҳайкаллар, улкан кутубхоналар қуришдан, янги вазирликлар, давлат идоралари ташкил қилишдан, қўшни давлатларга мактаблар, ўзимизда йўқ шифохоналар қуриб ёрдам кўрсатишдан ўзимизни тийиб туришимиз зарур.
Давлатнинг маъмурий бошқарув харажатларида тўлиқ экономия режимига қайтиш лозим. Давлат идоралари, давлат ташкилотлари, давлат компаниялари янги хизмат автомобиллари, офис-бинолар қуриш, мебеллар ва умуман ҳар қандай асосий воситалар ҳаридига мораторий чекловлар ўрнатилиши керак.
Муаммолар ичкарида. Ечимлар ҳам ичкарида. Шу оддий Ташаббусли бюджетни олайлик. Ҳеч бир вазир ё ҳукумат куратори бориб ура-ура билан презентация учун рўйхат қилгани йўқ (одатда ташрифлар олдидан шундай қилинади).
70 минг лойиҳа - бу халқнинг лойиҳаси. Ишчи ўрниям шу ерда, қашшоқликнинг тугатилиши ҳам шу ерда, қўшилган қиймат ҳам шу ерда. Энг асосийси бу муаммоларнинг ҳал этилиши фуқароларимизнинг ижтимоий сифатини оширади. Эртанги кунга ишончни қайтаради.
@the_bakiroo