Маъмурий экономия режимига ўтилади
Куннинг энг ажойиб хабари менимча шу бўлса керак!
Давлат раҳбари топшириғига кўра йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга:
- молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш;
- бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга ошириш қатъиян тақиқланади.
"Бу – маблағлар олиб қўйилади, дегани эмас. Барча иқтисод қилинган маблағлар ушбу ҳудуд ва тармоқнинг ривожлантириш дастурига йўналтирилади", деб айтган Давлат раҳбари.
Аввалроқ кризисга қарши чоралар ўлароқ давлатнинг маъмурий бошқарув харажатларида тўлиқ экономия режимига қайтиш лозимлиги ҳақида тўхталган эдик.
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/1507@Press_Secretary_Uz
- https://t.me/the_bakiroo/4428@the_bakiroo