“Кўз нури” клиникасида шифо топганим ҳақида
Тинимсиз ёмғирлар сабабми ё совуқданми, кўзим тинимсиз ёшланадиган бўлиб қолди. Кейин қизаришга ўтди, шафақланиш бошланди.
Аввалига халқона услубда кўзимни қора чойга чайдим, қуёшли вақтда ташқарига чиқмай турдим. Бефойда. Дўхтирини топиб, даволанмасам китоб ўқиш-у, компьютерда ўтириш ва умуман ишлаш имконсиз бўлиб қола бошлади.
Табиб табиб эмас, бошдан ўтказган табиб деганларидек, кўз дардига чалинганлардан сўраб, қидириб, сўраб “Кўз нури” клиникасига бордим.
Клиникада текшириб, диагноз қўйиб, муолажала қилишди. Дорилар ёзиб беришди. Ҳозир ҳаммаси яхши.
Клиника шифокорларининг айтишича, бу ерда кўз билан боғлиқ астигматизм, миопия, глаукома, катаракта, аллергик ва вирусли конъюнктивит каби касалликларга энг замонавий ускуналар воситасида ташхис қўйилади ва даволанади. Лазер технологияларидан фойдаланилади.
Аввало касал бўлманг. Мабодо кўз билан боғлиқ шикоятларингиз бўлса, “Кўз нури” клиникасига мурожаат этинг. Тавсия этаман.
Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 160б. "Салом"ресторани ёнида.
Телефонлар:
☎️95 514 03 33
☎️95 194 03 33
- https://telegra.ph/file/f79dac9ae9cf6067fa460.jpgtelegra.ph
- https://t.me/koznuriclinik@koznuriclinik