22K115Telegramda ochish
Ўзбекистон иқтисодиёти ҳаммангизни кўтара олмайди Чунки сизлар иқтисодий ўсишдан кўра тезроқ ўсмоқдасизлар, кўпаймоқдасизлар. Давлат харажатлари, бошқарув харажатлари иқтисодий ўсишдан кўра жадалроқ ошмоқда. 5 йил аввал қабул қилинган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида вазифалар аниқ ёзиб қўйилган: - ортиқча ва ўзига хос бўлмаган вазифа, функция ва ваколатларни бартараф этиш, такрорлаш ва параллелизмни тугатиш ҳисобига давлат бошқаруви тизимини оптималлаштириш ҳамда номарказлаштириш. - давлат бошқарувини бюрократиядан холи қилиш ва унинг сарф-харажатларини пасайтириш. Ҳеч қурса ўзларингиз ёзган ҳужжатларга ўзларингиз амал қилинглар, барака топгурлар! 2022 йил 1 мартга қадар 2022-2023 йилларда Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси киритилсин дейилган эди мана бу Фармойишда. Аввал тугатилган ва қайта тирилтирилган қўмита ушбу санага зўр совға бўлди. 96- вазирлик муборак! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin