30K400Telegramda ochish
Нимани орзу қилгандим Биринчидан, давлатни горизонтал ихчамлаштириш, яъни тармоқ вазирликларини тўлиқ тугатиш. Вазирликлар фақат сиёсат билан шуғулланиши, регламент ва қоидаларни белгилаши керак. Қолгани бозорнинг иши. Иккинчидан, давлатни вертикал қисқартириш, яъни коррупция ва самарасизлик туғиладиган туман ва вилоят бошқармалари механизмларидан максимал воз кечиш. Учинчидан, барча агентликлардан воз кечиш ва уларнинг функционаллигини давлат хизматларига бериш. Амалда нима бўлди. Амалда ўша ўша саноқсиз вазирликлар бир бирига ўз форматини тўлиқ сақлаб қўшилмоқда. Ўзи бюджет тақсимловчилари сони камайиш ўрнига 64тагача ошганидан ҳам тушуниб олсак бўлардийкан. Бунданам ёмони пул топадиган, пул тақсимланадиган ва пул сарфлайдиганларнинг бир қўлда тўпланиши бўлади. Ўзи тийиқсиз эдик. Бира тўла издан чиқамиз. Бунинг оғир оқибатларини кўришга, афсуски, кўп вақт керак бўлмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin