15K110Telegramda ochish
Битта вазир битта ўринбосар Қачонлардир ёзгандим: Ўринбосар ўзи ким? Раҳбар турли сабабларга кўра - хизмат сафари, касаллик, таътил кабилар вақтида, яъни жойида йўқлигида унинг вазифаларини вақтинча бажариб турадиган лавозим эгаси. Бўлди. Шу вазифани бажаришга битта одам етмайдими? Ёзишларича, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарор қабул қилинган. Вазирлик ва идораларда 43та ўринбосар лавозими қисқартирилар экан. Бошланишига яхши, шундай давом эттирилиши керак. Ўзбекларда яхши мақол бор: Йўқдан кўра юпанчиқ. 43 ўринбосар қисқарди дегани бу 43та хизмат машинаси, 43та кабинет, 43та дам олиш хонаси, 43та котиба, 43та ёрдамчи, 43та ҳайдовчи қисқарди ва ҳар бир ўринбосар учун йилига камида миллиардлаб солиқ тўловчиларнинг маблағи тежалди дегани.

Arxivda shunga yaqin