17K107Telegramda ochish
Хусусан кўп "пул топадиган" ва кўп "пул ишлатадиган" вазирлик ва қўмиталар қисқартиришга тушмаган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида»ги қарори матнига кўз ташланилса, қисқартиришга тушмаган вазирлик ва қўмиталар ҳам мавжудлиги аён бўлади. Булар: Инновацион ривожланиш вазирлиги; Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги; Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Мудофаа вазирлиги; Ички ишлар вазирлиги; Давлат солиқ қўмитаси; Давлат божхона қўмитаси; Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси. Қисқартиришга тушмаган вазирлик ва қўмиталар орасида хусусан, моҳияти ва вазифасига кўра кўп пул ишлатадиган ва пул топадиган идоралар кўпроқ. Тушларимизга кириб чиқадиган ихчам ҳукумат борасидаги орзуларимизда ҳукумат таркибида 12тадан ортиқ вазирлик бўлмайди. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin