Давлатни ихчамлаштириш режада йўқ
Ўтаётган ҳафтада Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистонга жуда катта давлат аппарати тўғри келмаслиги, унга кетадиган харажатлар кўплиги, ҳукуматни ихчамлаштирмаса энди ривожлана олмаслигимиз борасида қатор фикрларни билдирди.
Хушнуд Худойбердиев эса вазирлик(лар)ни тугатиш ёки бир-бирига қўшиб юбориш борасида сўровнома ҳам ташкил қилди.
Лекин афсуски, амалда 2022 йилда ҳеч бир Маъмурий ислоҳот ёки ихчамлаштириш кўзда тутилаётгани йўқ. Ҳукумат чиновникларни ўзининг асосий таянчи ва суянчи ўлароқ кўришда давом этмоқда.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари сони ҳам, бошқарув ходимлари сони ҳам 2022 йилда кўпайишда давом этади.
- https://telegra.ph/file/57e167892f10fc43cf25d.jpgtelegra.ph
- https://t.me/xushnudbek/12082@xushnudbek