Тушунгандекман, адашган бўлайин
"Администрация раҳбарига йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларни якунига етказиш шартлиги.."
"янги ташкил қилинган Назорат инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиб..."
Тушунгандекман, қанақа "маъмурий ислоҳот" бўлишини.
Ўзбекча "солиқ ислоҳоти" солиқ юки пасайтирилиши ва маъмурчилик яхшиланишини назарда тутмаганидек, ўзбекча "маъмурий ислоҳот" бюрократия аппарати қисқариши ва давлатнинг ўзини ўзи кичрайтиришини кўзламайдиган кўринади.
Давлат қаерларда қисқариши кераклиги, очиқчасига айтганда, даф бўлиши лозимлигини белгилаб олмай туриб, ихчамлик ҳақида гапириш маънога эга эмас. Бундай ихчамлик худди давлат идораларида ҳар йилги штат қисқариши каби ҳодисага айланади. Биласиз, давлат идораларида ҳар гал штат қисқаришидан сўнг штатлар сони яна кенгайишда давом этади.