Нефть арзонламоқда, биржада бензин арзонламоқда, чакана нархлар эса ҳозирча ўзгаргани йўқ
Брент типидаги нефтнинг котировкалари бугун 96 долларгача арзонлади. Агар охирги икки ой оралиғини олсак нефть нархлари секинлик билан, лекин аниқ тренд бўйича пасайиб бормоқда.
Бу тасодифми ёки йўқ, Ўзбекистонда биржада АИ-80 бензини нархлари ҳам арзонлашишни бошлаган (камдан кам учрайдиган ҳодиса). Ўтган ҳафтада миллий ғуруримизга айланган бензин навининг улгуржи биржа нархлари 7,7 млн.сўмгача арзонлаган. Бу деярли йил бошидаги нархлар билан тенг дегани.
Лекин ҳозирча АЁҚШлардаги чакана нархлар ўзгаришсиз қолмоқда.